date

Оқ уй яқинидаги отишма тафсилотлари маълум бўлди

Оқ уй яқинидаги отишма тафсилотлари маълум бўлди
Вашингтон марказида Миллий гвардиянинг икки аскарига қарата ўқ узган шахснинг 29 ёшли Рахмонулла Лаканвал экани аниқланди. У отишма чоғида жароҳат олган ва шундан сўнг ҳибсга олинган.

Ҳодиса Шукроналик куни арафасида, Оқ уйдан бир неча квартал нарида содир бўлган. Ҳар икки аскар ҳам оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Лаканвал 2021 йилда АҚШга афғон қўшинлари билан ҳамкорлик қилган шахслар учун мўлжалланган кўчириш дастури орқали келган. Қариндошларининг айтишича, у аввал афғон армиясида хизмат қилган ва яқинда Амазон компаниясида ишлаган.

Унга нисбатан илгари жиноий иш очилмаган. Ҳужумдан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп видео мурожаатида воқеани "ёвузлик ва террорчилик ҳаракати" деб атади.

Шунингдек, унинг маъмурияти Жо Байден даврида мамлакатга келган барча афғонларнинг текширувини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Шу билан бирга, Фуқаролик ва иммиграция хизмати афғон фуқароларидан келиб тушган барча сўровларни кўриб чиқишни вақтинча тўхтатганини эълон қилди.

Отишма Миллий гвардия аскарлари пойтахтни патрул қилиш вақтида содир бўлган. Полициянинг маълум қилишича, ҳужум "пушт" тарзида амалга оширилган ва ҳужумчи якка ўзи ҳаракат қилган.

Отишма бошланганидан сўнг, Оқ уй қисқа муддатли кучайтирилган хавфсизлик режимига ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй яқинидаги отишма тафсилотлари маълум бўлди