
2025 йилда Қозоғистон олий ўқув юртларида 4,1 минг нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Liter.kz хабар берди.
Чет эллик талабалар сони бўйича Ўзбекистон Туркманистон ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринни эгалламоқда. Умуман олганда, мамлакатдаги олий таълим муассасаларида 88 та давлатдан келган 35,1 минг талаба ўқиётгани қайд этилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 11 фоизга кўпдир. Талабалар орасида энг оммабоп йўналишлар соғлиқни сақлаш (12,9 минг талаба), педагогика ва ахборот технологиялари бўлиб қолмоқда.
Қозоғистоннинг йирик шаҳарлари – Олмаота, Остона ва Чимкент ўқувчиларни жалб қилувчи асосий марказларга айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.