Мусулмон Юнусов умра сафарида: самимий дуо ва тилаклар (видео)

Актёр Мусулмон Юнусов ўзининг Instagram саҳифаси орқали айни пайтда умра сафарида эканини маълум қилди. У муқаддас масканлардан олинган сурат ва видеоларни улашиб, ушбу сафар у учун катта маънавий аҳамиятга эга эканини ҳис этиш мумкин.
Пост остида актёр: “Барчамизни шу ерларга етказсин, омин”, дея самимий дуо ва тилакларини қолдирган. Ушбу ёзув ва лавҳалар мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.
Изоҳларда кўплаб обуначилар актёрга умра сафари муборак бўлишини тилаб, унинг дуолари қабул бўлишини сўрашмоқда. Мусулмон Юнусовнинг мазкур маънавий саёҳати ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг