Улуғбек Юлчиев қайси хонандаларга шеър ёзиб берган? (видео)

Улуғбек Юлчиев қайси хонандаларга шеър ёзиб берган? (видео)

Хонанда Улуғбек Юлчиев “ЯшинТВ”га берган интервюсида ижодининг яна бир қиррасини очиб берди. У нафақат хонанда, балки шеър ёзиш билан ҳам шуғулланишини, шу пайтга қадар бир қатор машҳур санъаткорлар учун қўшиқ матнлари ёзиб берганини маълум қилди.

Интервю давомида ундан:

“Жасур Умиров, Ҳамдам Собиров ва Баҳром Назаровга ҳам шеър ёзиб берганингизни биламиз. Яна қайси ижодкорлар билан ҳамкорлик қилгансиз?” — дея сўралди.

Бу саволга жавобан хонанда қуйидагиларни таъкидлади:

“Ҳа, Баҳром ака учун сўнгги 'Олча гули' қўшиғига шеър ёзганман. Шунингдек, Ботир Қодировга 'Севгиси ёлғоним', Жаҳонгир Фозилжоновга эса 'Жадидларим' номли қўшиқ матнларини тақдим этганман”, — деди Улуғбек Юлчиев.


Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар