Жалолиддин Аҳмадалиев ва Саида Саидбекова илк бор дует клип тақдим этади

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев Саида Саидбекова билан ҳамкорликда ижро этилган янги дует клип премераси ҳақида мухлисларига маълум қилди. Хонанданинг Instagram саҳифасида эълон қилинишича, қўшиқ клипи бугун 22 январ соат 18:00 да илк бор намойиш этилади.
Мазкур дует “Бу дунёда сиз кам, мен ортиқча” деб номланган бўлиб, романтик мазмундаги қўшиқ сифатида мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Қўшиққа олинган клип Жалолиддин Аҳмадалиевнинг расмий YouTube канали орқали томошабинларга тақдим этилади.
Санъаткорлар ушбу ижодий ҳамкорлик мухлисларга манзур бўлишига умид билдириб, премерани ўтказиб юбормасликка чорламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг