
Таиланд ҳарбий-денгиз кучлари Камбоджа армиясини қиролликка тегишли бўлган Трат вилоятидан сиқиб чиқариш операциясини бошлади, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
"Таиланд ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қатъий қарор қилган ва зарур бўлса, ҳарбий чоралар кўрилиши керак", деди мудофаа вазирлиги вакили контр-адмирал Сурасант Конгсири.
8 декабр куни Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегарадош можаролар кучайди, Бангкок ва Пномпен бир-бирини сулҳни бузганликда айблади. Иккала томон ҳам чегарадош ҳудудлардаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлаганини эълон қилди.
Reuters агентлигининг қайд этишича, Таиланд ва Камбоджа 817 километрга чўзилган қуруқлик чегарасининг айрим ҳудудлари устида юз йилдан ортиқ вақт давомида баҳслашиб келмоқда. Шунингдек, қадимий ибодатхоналар билан боғлиқ келишмовчиликлар миллий ҳис-туйғуларни кучайтириб, вақт-вақти билан қуролли тўқнашувларга олиб келади.
Июн ойида бўлган чегаравий можаро оқибатида икки томон 40 дан ортиқ қурбон берган, 300 минг аҳоли эса қочқин бўлган эди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.