
Буюк Британиянинг Бристол шаҳридаги музейдан 600 дан ортиқ экспонат ўғирлангани ҳақида CNN хабар берди. Ушбу ўғирлик 25 сентябр куни содир бўлган.
Йўқолган артефактлар Британия империяси ва Ҳамдўстлик тарихи билан боғлиқ бўлиб, улар катта маданий аҳамиятга эга. Полиция 11 декабр куни тўртта гумондорнинг суратларини эълон қилиб, жамоатчиликдан ёрдам сўради.
Ўғирланган буюмлар орасида заргарлик буюмлари, ҳарбий ёдгорликлар, шунингдек, фил суяги, бронза ва кумушдан ясалган ўйма фигуркалар ҳам бор. Архив ходимлари ушбу йўқотишни ҳодисадан кейинги куни аниқлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.