10:18 / 06.02.2017
6 360

Путин февраль ойидаёқ Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин

Путин февраль ойидаёқ Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин

Россия президенти Владимир Путин февраль ойи охирларида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб хорижий сафарини амалга оширади. У Тожикистон ва Қирғизистонга, ва эҳтимол, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради, деб ёзмоқда «Россия ОАВ»ларига асосланиб «Кун.уз» нашри.

Расмий Москва ушбу республикаларнинг ҳар бири билан қалин сиёсий ва иқтисодий алоқаларни сақлаб қолишга уринади, бироқ, улар билан ҳал қилинмаган масалалар мавжуд. Агар Путин тўрттала мамлакат пойтахтига ташриф буюрса, бу сўнгги йилларда Россия давлат раҳбарининг минтақа бўйлаб энг йирик сафари бўлади.

2016 йил 4 декабрида Ўзбекистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёевни қутлаган Владимир Путин уни расмий ташриф билан Москвага таклиф қилган эди. Давлат раҳбарларининг учрашуви яқин икки-уч ойда бўлиб ўтиши керак, дея маълум қилган Кремль маъмурияти, бироқ, айнан қаерда бўлишига ойдинлик киритмаган. Шунга кўра, биринчи бўлиб Путин меҳмон бўлиши ҳам мумкин.

«Ҳар қандай давлатнинг биринчи хорижий сафари ўша мамлакатнинг халқаро майдондаги асосий сиёсатининг йўналишини белгилаб берувчи ўзига хос тимсол сифатида баҳоланади. Президентлик кампанияси чоғидаёқ Ўзбекистоннинг янги давлат раҳбари илк хорижий сафарини қайси мамлакатга амалга ошириши муҳокамалар мавзуси бўлган эди», — дейди Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг Марказий Осиё, Кавказ ва Урал-Волгабўйи минтақаларини ўрганиш марказининг илмий ходими Станислав Притчин.

Бошқа томондан, Притчинга кўра, Россия давлат раҳбари Душанбе ва Бишкекка келар экан, Тошкентга ҳам кириб ўтиши мантиқан тўғри бўлади. «Агар Мирзиёевнинг яқин орада Москва ташрифига доир келишув бўлмаса, — дейди эксперт, — икки мамлакат раҳбарларининг кенг қамровли суҳбати, қисқа муддатли ташрифдан кўра мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, Ўзбекистон халқаро ҳамкорликда икки томонлама муносабатларга асосий эътибор қаратмоқда. Шунга кўра, президентларнинг ўзаро мулоқотига кўп нарса боғлиқ».

Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг кун тартибидаги асосий масалалардан бири — ҳарбий-техник ҳамкорликдир. Тошкент қўшни Афғонистондан келиб чиқаётган таҳдидга нисбатан самарали қарши туришни хоҳлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва Россия 2017 йилги ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришга доир шартномани имзолади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Қуролли кучларини Россиянинг замонавий қурол-яроғлари ва ҳарбий техникалари билан қайта жиҳозлаш бўйича 2020 йилгача бўлган дастур амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин февраль ойидаёқ Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин