Ўзбекистон ва Тожикистон мультимодал йўлакни ишга туширади

Ўзбекистон ва Тожикистон Марказий Осиёни Хитой ва Европа билан боғлайдиган мультимодал транспорт йўлагини синов тариқасида ишга туширишга келишиб олди, деб хабар берди Anadolu Aja'nsi. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Лойиҳа доирасидаги илк синов рейси Ўзбекистондан бошланади: юк ортилган 10 та юк машинасидан иборат колонна Тожикистон ҳудуди орқали Хитойга йўл олади.
Маршрутни йўлга қўйиш бўйича қарор Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирлари даражасида қабул қилинди. Томонлар Хитой йўналишига биргаликда чиқиш, шунингдек халқаро юк ташувлари учун рухсатномаларни электрон шаклда бериш тизимига ўтишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, Жартепа — Саразм чегара ўтказиш пунктининг ўтказувчанлигини ошириш кўзда тутилган. Чегарада кунига 100 тагача юк машинасини қабул қила оладиган ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини тезлаштирадиган логистика маркази ташкил этилиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!