date

Марко Рубио Эрондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлади

Марко Рубио Эрондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлади

АҚШ давлат котиби Марко Рубио X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Эрондаги норозилик акцияларига чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг ёзишича, Қўшма Штатлар “Эроннинг жасур халқини қўллаб-қувватлайди”. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Эрон бўйлаб оммавий намойишлар ўтган ой Теҳрондаги Катта бозорда риал курсининг кескин қадрсизланиши ортидан бошланган. Кейинчалик иқтисодий инқироз, юқори инфляция, санкциялар ва эркинликлар чекланиши фонида норозилик тўлқини бутун мамлакатга ёйилди. Бу намойишлар сўнгги уч йилдаги энг йирик чиқишлар сифатида тилга олинмоқда.

Норозиликлар давом этар экан, Эрон армияси стратегик инфратузилма ва давлат мулкини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди. Тартибсизликларни бостириш ишларида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳам иштирок этаётгани қайд этилмоқда.

Reuters ҳукуматга яқин эрон ОАВларига таяниб ёзишича, Теҳрон юз бераётган воқеаларда Исроил ва “террорчилар”ни айбламоқда. Эронлик ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотига кўра, 9 январ ҳолатига 65 киши ҳалок бўлган: 50 нафари намойишчи, 15 нафари эса ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари. Шунингдек, 2,5 мингга яқин киши қўлга олингани ҳақида хабарлар бор.

Намойиш иштирокчиларининг бир қисми ағдарилган Паҳлавийлар сулоласини қўллаб-қувватловчи шиорлар ҳам айтган. Бироқ асосий талаблар руҳонийлар ҳокимиятини четлатиш ва санкциялар ҳамда июн ойидаги АҚШ ва Исроил авиазарбалари таъсирида зарар кўрган иқтисодиётни тиклаш бўйича аниқ чоралар кўриш билан боғлиқ бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Марко Рубио Эрондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлади