Россияда бюджетдагилар сайловлар арафасида бирданига маошлар кўтарилганини айтишмоқда

1 дақиқа ўқиш4.2K
Россияда бюджетдагилар сайловлар арафасида бирданига маошлар кўтарилганини айтишмоқда
Йил бошидан бери бюджет соҳаси ходимлари – шифокорлар, олий таълим даргоҳи ўқитувчилари ва илмий ходимларнинг маошлари бир неча баробар ошди. Бу ҳақда РБК хабарига таяниб Tnews.uz ёзмоқда. Айрим ҳолларда ойлик маошлар беш баробар ошгани ҳақида гап бормоқда.

Масалан, Москвадаги Боткин номли клиник шифохона ходимларининг маоши икки баробар оширилди. Бу ҳақда шифохона ходимлари РБКга маълум қилишди. Ойлик маошлар икки-уч баробар ошгани ҳақида Гельмгольц номли кўз касалликлари илмий-тадқиқот институтининг шифокорлари ҳам маълум қилдилар. Минтақавий соғлиқни сақлаш «Действие» (“Ҳаракат”) касаба уюшмаси ходимларининг сўзларига қараганда, ойлик маошлар бирданига кўтарилгани ҳақидаги хабарлар минтақалардан, жумладан Новгород вилояти ва Ижевскдан келмоқда.

Олий таълим муассасалари ўқитувчитларининг маошлари ҳам сезиларли даражада кўпайди. Москва Давлат университети фаолларининг ҳисоб-китобларига қараганда, илмий ходимлар ва ўқитувчилар таркиби бир ойлик маошнинг беш баробар миқдорида пул олишган.

Москва иқтисодий сиёсат департаментининг маълум қилишича, гап бу ерда “май фармонлари”нинг бажарилиши ҳақида бормоқда, унга кўра 2018 йилда шифокорлар, Олий таълим даргоҳларнинг ўқитувчилари ва илмий ходимларининг маошлари минтақа бўйича ўртача 200 фоизни ташкил қилиши керак.

2012 йилнинг май ойида Владимир Путин Россия президенти лавозимига киришар экан 11та ҳужжатга имзо чеккан эди. Бу ҳужжатлар “май фармонлари” дея аталади. Бу фармонлар россияликларнинг, жумладан шифокор ва ўқитувчиларнинг турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган. Декабр ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Путин фармонлар 94 фоизга бажарилганини маълум қилди. Бироқ ўз сўзига, «ҳал қилинмаган масалалар, амалга оширилганидан кўп эканини” қўшимча қилди.

Росстатнинг январь ойидаги маълумотларига кўра, Россияда шифокорларнинг ўртача маоши 28 фоизгача ( 72 минг рубл), илмий ходимларнинг маоши 37 фоизга (87 минг рубл), олий таълим даргоҳлари ўқитувчиларининг маоши эса 21 фоизгача (77 минг рубл) ошган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?