
Фото: «РИА Новости»
Шўро давлати парчаланганидан сўнг Марказий Осиё республикалари иқтисодиёти секинлик билан ўсмоқда. Марказий Осиёнинг беш мамлакати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон Тяншан тоғларидан Каспий денгизига қадар бўлган ҳудудгача чўзилиб кетган. Бу минтақада барча нарса — улуғвор тоғлар, ҳосилдор водийлар, фойдали қазилмалар, нефть ва газнинг улкан захиралари мавжуд. Булар Хитойнинг халқаро савдо йўлларини ўзгартириш режаларида муҳим вазифа бажаради.
Кўпгина Ғарб сиёсатчилари Россия анъанавий равишда ҳукмронликни эгаллаб келган Марказий Осиёда Хитой асосий ўринни эгаллайди деган фикр бор. Ҳозир Россия иқтисодиёти турғунлик даврида қолар экан, Хитой вазиятни қўлдан бой бермай, арзон истеъмол моллари, улкан бозори ва кўп миллиардли ўзига жалб қиладиган автомобиль ва темир йўллари билан Марказий Осиё мамлакатларининг Москвага қадалган нигоҳларини Пекинга қаратиш пайида.
Аммо Бишкекда вазият бошқача. Тўғри, Хитой Қирғизистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади, лекин Москва таъсири биринчи ўринда. Кўпчилик қирғизлар вазият шундай бўлиб қолишини истайди.
Бунинг сабабларидан бири шуки, Пекин сармоя беради, Россия — иш. Россиядан келаётган пул жўнатмалари Қирғизистон ялпи ички маҳсулотининг учдан бирини ташкил қилади ва кўп оилалар учун тирикчилик имкониятини ташкил қилади. Бу эса Россия Бишкекка бой бўлмаган бюджетидан ҳеч қандай маблағ ажратмай таъсир қила олиши белгисидир. Агарда Россия қирғиз ишчиларини ишлаш имкониятидан маҳрум қилгудек бўлса, бу Қирғизистон учун улкан зарба бўлади ва сиёсий кескинликни келтириб чиқаради.
Расмий Кремлнинг қирғиз армияси ва махфий хизматлари билан мустаҳкам алоқалари мавжуд. Қирғиз матбуотининг аксари руспараст бўлиб, Кремлнинг пропагандасини ёяди.
Россия Қирғизистон билан алоқаларини мустаҳкамламоқда. Март охирида Путин Бишкекка келиб, 6 миллиард долларлик келишув имзолангани ва рус ҳарбий базаси кенгайтирилиши ҳақида баёнот берди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Қирғизистонда иккинчи ҳарбий базани очишидан манфаатдор эканлигига шаъма ҳам қилди.
Қирғизистонда Хитой сармояси бир хил қабул қилинмаяпти. Мамлакатнинг Хитойдан қарзи тез ўсиб бораётган бир вазиятда собиқ президент Алмазбек Атамбаевга яқин сиёсий доиралар атрофидаги коррупцияга оид можаро кенг муҳокамаларга сабаб ҳам бўлди. Қирғиз аҳолисининг Хитой компанияларига қарши чиқишлари ҳолатлари кузатилмоқда.
Хитойнинг «Бир макон, бир йўл» режаси ҳам қирғизларда шубҳа уйғотмоқда. Хитой Қирғизистон ҳудудидан ўтадиган темир йўл шарқдан ғарбга қараб ўтишини истайди, расмий Бишкек эса бу темир йўл мамлакатнинг қашшоқ минтақаси — жанубдан шимолга қараб ўтишини хоҳлайди.
Қолаверса, мусулмон уйғурларнинг Хитойдаги шароити ҳам Қирғизистон аҳлининг норозилигига сабаб.
Кўпчилик ўйлаганидек, Хитойнинг Марказий Осиёдаги истиқболи хурсанд қиладиган даражада эмас, аммо Россиянинг таъсири сезиларли. Аммо бу минтақа учун хавф ҳам туғдиради.
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар