Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концерт чипталари нега қиммат?

Маданият1 дақиқа ўқиш11K
Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концерт чипталари нега қиммат?

Ўзбек эстрадаси вакили Жалолиддин Ахмадалиев концерт чипталари нега қимматлиги ҳақида кўпчиликни қизиқтираётган саволга очиқча жавоб берди.

Хонанданинг айтишича, у бу саволни жуда кўп эшитган ва ҳатто бу ҳақда гапиришдан чарчаганини ҳам яширмади. Унинг таъкидлашича, кўпчилик “чипталаринг жуда қиммат” деб гапиришади, аммо аслида бу масалада у тўғридан-тўғри иштирок этмайди.

Хонанда шундай дейди: концертларни ташкил этувчи ташкилотлар у билан 5 йилгача шартнома имзолайди. Айнан шу ташкилотчилар махсус режа ва график асосида чипта нархларини белгилайди ва уларни кассаларга, онлайн платформаларга жойлаштиради. Бу жараёнда хонанданинг нархларга дахли йўқ.

У ўз сўзларида концерт жараёнини тўйга қиёслаб, фақат чиқиш қилиб кетишини таъкидлади. Яъни, у тадбирга келиб, 2–3 соат давомида жонли ижро қилади ва шундан сўнг кетади.

Шунингдек, декорация, саҳна безаклари ва бошқа ташкилий масалалар унинг номидан бўлишини айтди. Хонанда фақат ўз жамоаси — созандалари билан келиб, чиқиш қилиб, яна қайтиб кетишини қўшимча қилди.

Шу тариқа, Жалолиддин Ахмадалиев концерт чипталари нархига шахсан алоқаси йўқлигини яна бир бор таъкидлади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?