10:53 / 12.06.2019
3 780

Россиянинг Сурияга таваккалларча юришининг етти сабаби (1-қисм)

Россиянинг Сурияга таваккалларча юришининг етти сабаби (1-қисм)
Россиянинг Сурияга таваккалларча юришининг етти сабаби

Россиянинг Сурия тўқнашувида иштирок этишини биргина АҚШнинг “попугини пасайтириб қўйиш” истаги билан тушинтириш қийин. Нима бўлганда ҳам, Яқин Шарққа қўшин юбориш қарорининг талайгина сабаблари мавжудки, бу тарихий мажбуриятдан то Яқин Шарқ минтақасида ўз таъсирини сақлаб қолиш истагигача бўлган важларни ўз ичига қамраб олади.

Бугунги Россия-Сурия дўстлиги совет даврининг асари бўлиб, у Дамашқ ва Кремл ўртасидаги тарихий “никоҳ шартномаси”га таянади.

СССРнинг дўсти, Миср “фиръавни” Наср 1970 йилда тўсатдан вафот этганда ҳокимиятга янги “фиръавн” Анвар Садат (1970-1981) келди, ва Миср СССРнинг Яқин Шарқдаги асосий дўсти бўлишдан тўхтади. Садат бир Москва, бир Вашингтон билан хушомадгўйлик қилиб ўйин олиб борди, АҚШ билан тобора яқинлашди.

Айнан ўшанда, Қоҳирадан кўнгли қолган Кремл минтақадаги асосий иттифоқчи сифатида Дамашққа ганак тикди ва ютиб чиқди.

Хрушевдан ҳозиргача

Ҳарбий соҳадаги Сурия-Россия ҳамкорлиги ўтган юз йилликнинг 50-йилларида, Никита Хрушев даврида бошланди.

Бу “совуқ уруш” ўзининг энг қизғин палласига етиб келган, СССР ўз позицияларини кучайтиришга ҳар тарафлама интилётган давр эди, айниқса Яқин Шарқда. Хрушев Дамашқни у билан алоқаларни ривожлантирса бўладиган дўст сифатида кўрди. Натижада, 1955-1957 йилларда Дамашқ ва Москва ўртасида Сурияга $ 70 млн.лик қурол-яроғ етказиб бериш тўғрисида қатор келишувлар имзоланди.

1960-йилда Сурия учун асосий душман АҚШ ва Ғарб кўмагида мустаҳкамланиб олган ва бир қанча жангларда араб давлатларини мағлубиятга учратган Исроил бўлди (1948-йилги, 1956-1957 йилги Сувайш инқирози, 1967-йилги олти кунлик уруш). Исроил асосий эътиборини ҳарбий-ҳаво кучларини ривожлантиришга қаратдики, бу Сурияни беҳузур қилди.

Олти кунлик урушда Исроил; Сурия, Миср, Иордания, Ироқ ва Жазоирга қарши уруша туриб, сезиларли муваффақиятларга эришди: Синай ярим ороли, Ғазо сектори, Шарқий Қуддус, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили, шунингдек Голан тепаликларини (Сурияда) эгаллади.

Бу Суриянинг Москва оғушига киришига туртки бўлди, устига устак, Сурияда ҳокимиятга БААС партияси социалистлари келган эди. Ҳарбий ҳамкорлик катта Асад (Суриянинг 1971-2000 йиллардаги президенти) даврида гуллаб яшнади ва 1971-йили Тартус шаҳрида СССР ҳарбий-денгиз флотининг материал-техник қисмига асос солинди.

Москва эндиликда Дамашққа калашников автоматлари, танклар, ракеталар ва кўплаб бошқа нарсаларни сота бошладики, буларнинг бари Сурия армиясининг кучайишига ёрдам берди. Бундан ташқари, Сурияда КГБ агентураси очилди.

Кремлнинг янги “келинчаги” Миср “сотқинлари”дан кўра муомалага юрадиганлардан бўлиб чиқди ва Сурия-СССР дўстлиги барқ уриб гуллайверди. СССР учун Ўртаер денгизи ўша пайти ҳарбий-стратегик муносабатларда муҳим роль ўйнаган.

СССР ҳарбий денгиз флотининг “5-ўртаер денгизи” эскадрасининг жойлашиши АҚШ ҳарбий денгиз флотининг “6-флоти”га таҳдид сола бошлади.

Бу Брежневни хурсанд қилар, Вашингтонни эса ташвишга солар эди. Шундай қилиб, СССР 1970-йиллар бошида НАТОнинг жанубий қисмини эгаллашга ва Сурияда, хусусан Тартусда стратегик пунктга асос солишга муваффақ бўлди. Натижада совет ҳарбий кемаларида Африка қирғоқлари ва Ҳинд океанига (Сувайш канали орқали) чиқиш имкони пайдо бўлди.

Тақсимот 1970-йилларда шундай бўлган. 1980-йилларда, маълумки, совет тизими боши берк кўчага кириб қолдики, бу 1991-йилда унинг бутунлай ҳолдан тойиши билан якунланди.

1990-йиллар бошидан Сурия-Россия ҳарбий ҳамкорлигида турғунлик давр бошланиб, бу Владимир Путиннинг ҳокимиятга келиши билан поёнига етди ва Кремлнинг тарихий иштиёқи қайта тирилди.

2005-йилда Москва Суриянинг улкан қарзи – $10 млрд.нинг баҳридан ўтди, шарти шуки: Дамашқ қурол-яроғларни Москвадан сотиб олади. Бундан ташқари икки ўртада худди Брежнев ва Андропов даврида бўлганидек сиёсий, маданий ва итқисодий ҳамкорликлар йўлга қўйилди.

Сурияда 2011-йилга келиб фуқаролар уруши бошлангач, Кремл Суриядаги ўзининг манфаатлари ва иттифоқчиси Башар Асаднинг келажагидан қаттиқ ҳавотирга тушди.

2013-йилда Ўртаер денгизида Россиянинг ҳарбий фаолияти қайта тикланди, бу мақсадлар йўлида РФ ҳарбий денгиз флотининг Ўртаер денгизи эскадраси тузилди.

РФ ҲДФ (ҳарбий денгиз флоти) Ўртаер денгизи эскадраси штаб квартираси Кримда жойлашган.

Муаллиф: Владимир Сазонов,
Тарту университети (Эстония) катта илмий ходими.

Манбалар асосида "Илдиз"да таржима қилинди

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Сурияга таваккалларча юришининг етти сабаби (1-қисм)