
Июль ойи охирларида Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 2015 йилдан бери учунчи марта хитой ва тожик ҳарбийларининг ўқув машқлари бўлиб ўтади, деб ёзади Озарбайжоннинг Haqqin нашри.
Хитой ва тожик расмий манбаларининг хабарига кўра, унда Хитой озодлик армиясининг ротаси ва тожик десантлари қатнашади. Машқлар жараёнида авиация, зирҳли техника ва артиллерия ҳаракатга келтирилади.
Бундан икки йил олдинроқ Москва билан Пекин ўртасида келишилмаган битим бор эди. Россия ҳудуднинг ҳарбий сиёсий барқарорлигини таъминлар, Хитой Марказий Осиёни, энг аввало унинг заиф бўғинлари бўлган Қирғизистон ва Тожикистонни иқтисодий жиҳатдан ўзлаштирар эди. Эндиликда вазият ўзгармоқда. Хитой Тожикистоннинг хавфсизлик масалаларига тобора кўпроқ аралашиб қолмоқда. Табиийки, бунинг учун Москва билан келишиб, унинг розилигини олган ҳолда иш олиб боришга тўғри келади. Бу Хитой босқини ёки куч намойиш қилиш учун эмас. Расмий Пекинни Марказий Осиёнинг хавфсизлигини Россия таъминлаши, Хитой эса ўз вазифалари билан шуғулланиши тўлиқ қониқтирарди.
Лекин замон ўзгаряпти ва ХХР раҳбарияти жараёнда қатнашиш вақти келди, деб ҳисобламоқда. Чунки Тожикистон расмий Пекиндан қарздор давлатгина эмас, унинг Хитой макроиқтисодиётига қарамлиги шу даражадаки, Хитой бу ерда тўлиқ жойлашиб олган деб айтиш мумкин. Бундан ташқари, Тожикистон Хитой миллий хавфсизлигига тўғридан тўғри таъсир қиладиган «Бир макон, бир йўл» ташаббусини амалга оширишда қўл келадиган давлат ҳамдир.
Афғонистон ҳудудида Шарқий Туркистон ислом ҳаракатининг фаоллашуви ва унинг Тожикистондаги уйғурлар билан алоқаси борлиги Пекин жиддий қабул қиладиган хавфдир. «Толибон» энди фақат Афғонистон билан чегараланиб, ўз таъсирини Марказий Осиё республикаларига ёймоқчи эмаслиги аниқ бўлиб қолди. Лекин у Ўзбекистон ислом ҳаракати ва шу кабиларни ўз ҳудудида чиқиштирмайди. Бу гуруҳлар «Толибон» сиқуви остида ўз бозорларини қаерга кўчириши борасидаги жавоб аниқ. Айни дамда Хитой Тожикистон ва Туркманистон чегаралари мустаҳкамлигини фақат синаб кўряпти, қорадори ўтказиб турибди. Лекин мазкур ҳолат ҳам вақтинча.
Пекинда буни яхши тушунишади. Душанбе эса бу таклифларни хайрихоҳлик билан қабул қилмоқда. 2016 йилда тожик – хитой битими имзоланган бўлиб, унга кўра, Пекин тожик чегарачилари учун 11 та аванпост, ўқув маркази қуриб беришни ўз зиммасига олди. Бу битимнинг яширин иловаси ҳам бўлиб, унга кўра, Хитой Тожикистон – Афғонистон чегарасида 30–40 та қўриқлаш пости ҳам қуришга рухсат олди. Натижада Хитой чегарачиларининг маълум қисми бу ерга жойлаштирилди. Шу йилнинг январь ойидан чегара ҳудудни назорат қилиш ваколати хитойлик полициячиларга топширилди. Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудида Хитойнинг уч комендатураси, бешта чегара заставаси ва битта ўқув маркази жойланди. Барча харажатларни Хитой қоплаб берди. Бу ерда Хитой армияси муҳандислари жойлашди.
Хитой – тожик ҳарбий дала ўқув машқлари тўғрисидаги хабарлар Марказий Осиёда Пекин – Москва муносабатлари кескинлашмоқда деган хабарлар пайдо бўлишига ҳам олиб келди. Яна бир жиҳати, Тожикистонда Россиянинг 201 базасида 7 минг рус хизматчиси хизмат қилади. Лекин 201-база махсус қўшин ёки чегарачилар эмас. Хитой – тожик муносабатларига келсак, улар бу ерда Москва розилигини олган ҳолда ҳаракат қилмоқда.
Жаҳонгир Эргашев
Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар