17:30 / 21.01.2020
2 782

АҚШда 6 ёшли бола Австралияга кўмаклашиш учун лойдан коалалар ясаб 174 минг доллар йиғди

АҚШда 6 ёшли бола Австралияга кўмаклашиш учун лойдан коалалар ясаб 174 минг доллар йиғди
Фото: Meduza
Австралиядаги ўрмон ёғинлари оқибатида ярим миллиарддан кўпроқ жониворлар нобуд бўлди, деб хабар беради Meduza'га таяниб Дарё.

АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи Оуэн Колли нобуд бўлаётган жониворларни қутқаришга қарор қилди.
Австралия унинг учун бегона мамлакат эмас, боланинг отаси Сидней шаҳрида ўсиб улғайган. Боланинг ўзи ҳам у ерда бир неча ой яшаган.

Колли ва унинг ота-онаси Австралиядаги ёнғинларга қарши курашиш кампаниясини эълон қилди. Улар кўнгиллилардан пул йиғиб, Янги жанубий Уэльсга — қутқарувчиларга юборади.

50 Австралия долларидан кўпроқ хайрия қилган одамларга Колли оиласи сопол коалаларни совға қилади. Бундай коалани ясаш учун уч-тўрт дақиқа вақт кетади, шундан сўнг улар печга солиб, тобланади.

Оуэн хайрия кампаниясидаги энг севимли жараёни коалаларни ясаш эканлигини айтиб ўтган.
Дастлаб минг Австралия долларини йиғиш режалаштирилган эди. Бироқ бола ва унинг ота-онаси бир ҳафта ичида 250 минг Австралия доллари (тахминан 174 минг АҚШ доллари) тўплашга муваффақ бўлди.

Ўйинчоқ коалалар шу даражада оммалашдики, бола ва ота-онасида уларни ясаш учун лой тугаб қолди.

Қутқарувчилар ўзларининг Facebook’даги саҳифасида ёнғинларга қарши кураш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун пул маблағлари кераклигини маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, 50 Австралия долларига опоссум учун қафас сотиб олиш мумкин. Шунинг учун Колли ва унинг ота-онаси қолганлар ҳам улардан ўрнак олиб, қутқарувчиларга ёрдам беришига умид билдирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда 6 ёшли бола Австралияга кўмаклашиш учун лойдан коалалар ясаб 174 минг доллар йиғди