
Шанхай фармакология институти ва Ухань вирусология институти олимлари Хитой табобатида қўлланувчи Shuanghuanglian Koufuye деб номланувчи дори янги коронавирусни тўхтата олишини аниқлашди.
Таъкидланишича, дори таркибига япон шилвиси (бута ўсимлик), Байкал шлемниги ва эгик форсайтия деб номланувчи ўсимликлар киради. Хитой табобатида бу ўсимликлар иситмани тушириши, организмдан токсинларни чиқариши, инсонни ташқи ва ички томондан тозалаши таъкидланади. Замонавий тадқиқотларга кўра, Shuanghuanglian Koufuye вирусга ва бактерияларга қарши хоссаларга эга ҳамда организмнинг иммун функциясини оширади.
2003 йилда Шанхай фармакология институти тадқиқотчилари Shuanghuanglian Koufuye’нинг атипик зотилжам билан кураша олишини аниқлашганди. Шундан кейин улар 10 йил давомида воситанинг гриппнинг бир қатор вируслари (H7N9, H1N1, H5N1), ўткир оғир респиратор синдром [SARS] ва Яқин Шарқ респиратор синдромига [MERS] қарши курашдаги самарадорлигини ўрганишни давом эттиришган. Барча ҳолларда восита вирусга қарши самарали эканини кўрсатган. Ҳозирда дорининг клиник синовлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар