date

“Чет элда иш топиб бераман” деган ваъдалар яна фирибгарликка айланди

“Чет элда иш топиб бераман” деган ваъдалар яна фирибгарликка айланди
Андижон ва Самарқанд вилоятларида фуқароларни хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилиб, уларнинг пулларини ўзлаштирган шахслар фаолияти фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.” МЧЖ раҳбари М.Ж. 8 нафар фуқарони алдаб, уларни Англияга ишга юборишини айтган. У шу йўл билан 12 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи учун сарфлаган.

Шунингдек, Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбир чоғида яна бир шунга ўхшаш ҳолат аниқланди. Фуқаро Ж.А. ўзини “иш ташкилотчиси” сифатида таништириб, бошқа бир фуқаро X.A.ning ишончига кирган ва уни “Германияда ишга жойлаштириш” баҳонасида 1300 доллар олган. У пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар бу каби ҳолатлар сўнгги йилларда кўпайганини таъкидлаб, фуқароларни хорижда ишга жойлашишни фақат расмий лицензияга эга агентликлар орқали амалга оширишга чақирмоқда. Ҳар қандай шахс ёки ташкилот “тезкор виза”, “иш кафолатли” ёки “арзон йўлланма” таклиф қилса, бундай таклифларга ишонмаслик тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Чет элда иш топиб бераман” деган ваъдалар яна фирибгарликка айланди