date

Холанд ўз тўпурарлик сирини очди — муваффақиятнинг ҳақиқий қудрати

Холанд ўз тўпурарлик сирини очди — муваффақиятнинг ҳақиқий қудрати

Замонавий футболнинг энг қудратли ҳужумчиларидан бири саналган Эрлинг Холанд ўзининг самарадор ўйини ва тўпурарлик сири ҳақида гапирди. “Манчестер Сити” ҳамда Норвегия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 25 ёшли юлдуз нафақат майдондаги истеъдоди, балки унинг ортидаги меҳнат, интизом ва жисмоний тайёргарликни ҳам асосий омил сифатида тилга олди.

Сўнгги вақтларда Холанд ҳақиқий гол машинасига айлангани шубҳасиз. У охирги 14 та учрашувда рақиблар дарвозасини 24 марта ишғол этиб, жорий мавсумда бир неча рекордларни янгилади. Шу билан бирга, у ҳужумдаги самарадорликнинг тасодиф эмас, балки машаққатли меҳнат натижаси эканини очиқ тан олди.

“Менда табиатан яхши эгилувчанлик бор, айниқса, сон қисмида. Бу мен учун жуда муҳим жиҳат. Агар шу хусусиятни йўқотсам, қандай қилиб тўп киритаман? Майдонда “жиннича” голлар уриш учун ҳаракатчанлик ва енгиллик зарур. Бу нарса менинг ҳар бир ҳаракатимда ҳис қилинади”, — деди Холанд.

Унинг сўзларига кўра, мухлислар кўпинча майдондаги голлар, хурсандчилик ва нишонлашлар орқали у ҳақда тасаввур ҳосил қилади. Бироқ футболчининг таъкидлашича, бунинг ортида соатлаб давом этадиган машғулотлар, жисмоний тайёргарлик ва психологик босимларга қарши иш олиб бориш жараёни ётади.

“Ҳеч ким машқ залидаги меҳнатимни кўрмайди. Аммо айнан шу машқлар менга ҳар бир ўйинда куч ва ишонч беради. Мен мухлисларим бу жиҳатни ҳам англаб етишларини хоҳлайман”, — дея қўшимча қилди у.

Эрлинг Холанд нафақат ўйини билан, балки шахсий интизоми билан ҳам кўплаб футболчилар учун намуна бўлиб келмоқда. У ҳаёт тарзини қаттиқ назорат қилади — махсус диетага амал қилади, овқатланишда стейк ва хом сут каби табиий маҳсулотларни танлайди. Шунингдек, кўп ҳолларда таомни ўзи тайёрлайди.

Мутахассислар фикрича, Холанднинг бундай қатъий режимда яшаши унинг жисмоний барқарорлигини таъминлайди. Бу эса унинг тўпурарлик самарадорлигида муҳим роль ўйнайди.

Шу билан бирга, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам шогирдини меҳнатсеварлиги ва ҳаракатга бўлган муносабати учун доимо мақтайди. Унинг таъкидлашича, Холанд ҳар бир машғулотда жамоадошларидан кўра кўпроқ ишлайди ва ўзини доимо янги чўққиларга синаб кўришга интилади.

Эрлинг Холанд учун футбол нафақат касб, балки ҳаёт тарзига айланган. Унинг жисмоний ва руҳий тайёргарликдаги интизоми шундоқ ҳам кучли жамоа — “Манчестер Сити”ни янада қудратли қилаётган омиллардан бири сифатида баҳоланади.

Шундай қилиб, Холанднинг ҳар бир голи ортида шиддатли меҳнат, кучли ирода ва доимий ўз устида ишлаш турибди. Унинг сўзлари билан айтганда, бу — “мувофақиятнинг ҳақиқий пойдевори”.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Холанд ўз тўпурарлик сирини очди — муваффақиятнинг ҳақиқий қудрати