08:00 / 29.05.2020
3 614

АҚШ — Россия — Саудия Арабистони Ким-кимнинг бурнини ерга ишқаяпти? (Иккинчи қисм)

АҚШ — Россия — Саудия Арабистони Ким-кимнинг бурнини ерга ишқаяпти? (Иккинчи қисм)
“ОПЕКнинг март ойидаги йиғилишидан олдин саудияликлар коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётини қандай аҳволга солаётганини кўриб, нефть қазиб чиқарувчи мамлакатлар, жумладан, Россияга ҳам “қора олтин“ чиқариш ҳажмларини сезиларли даражада камайтиришни таклиф этди. Аммо руслар ОПЕК давлатлари ўртасида қазиб чиқаришни кунига бир ярим миллион тоннагача қисқартириш бўйича келишув мавжуд бўлишига қарамай, бу таклифни рад этишди. Улар нафақат қазиб чиқаришни қисқартиришдан бош тортишди, балки бу ҳажмларни оширишларини эълон қилишди. Бу Америка сланец тармоғининг бозордаги улушини тортиб олишга бўлган яққол уриниш эди“, — дея мулоҳаза юритади муаллиф.

Фэддис ҳатто Москванинг ўзи нархлар урушини бошлагани ва қаттиқ қоқилганини қатъий тасдиқлайди. Сабаби саудияликлар ҳам уларга ўзлари каби нефть қазиш ва бозорга чиқариш ҳажмларини ошириш йўли билан жавоб қайтаришди.

“Саудияликлар Путиннинг провокациясига учишмади ва оқибатда Россия катта йўқотишларга учради“, — давом этади собиқ разведкачи.

Унинг сўзларига кўра, бунга бозор методлари асосида жавоб беришга қодир бўлмагани учун Москва яна эски усулига мурожаат этди — пропаганда.

Собиқ МРБчининг фикрича, бу ҳам русларга фойда келтирмайди. У ҳатто бу борада прогнозларини ҳам билдириб ўтади. У Россиянинг бундай "ташвиқот-тарғибот машинаси" унинг Яқин Шарқдаги сиёсатига таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди.

“Пул маблағлари тақчиллигини ўзида ҳис этаётган Москва Сурия ва бошқа жойлардаги қўшинларини таъминлай олмайди. У Суриядаги ўз базаларини сақлаб қолишга бекорга уринишни бошлайди, чунки бунинг учун қилинадиган харажатларни борган сари унинг чўнтаги кўтармай қолади“, — деб ёзади Фэддис.

Муаллиф, саудияликларнинг нефть қазиб чиқаришни камайтиришга оид таклифини бошида рад этган Кремль кейинчалик бунга рози бўлгани, ҳатто қазиб чиқаришни жиддий камайтиришни бўйнига олгани ҳақида яна бир бор тўхталар, булар энди бефойда эканлигини қайд этади. Чунки унинг фикрича, поезд ўтиб кетган, мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказиб бўлинган эди.

“Бутун Россия бўйлаб нефт қудуқлари нафақат ёпиляпти, балки муҳрланмоқда. Эҳтимоли билан, абадийга“, — дейилади мақолада.

Ўз навбатида Фэддис АҚШнинг Беларусга нефть етказиб беришини ғурур билан тарихий воқеа деб атайди.

Унинг айтишича, бу собиқ иттифоқ сателлити устидан ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишга уринаётган Путинга нисбатан тўғридан-тўғри чақириқдир.
Фэддис бутун олам Россия келтириб чиқарган жуда қисқа ва шиддатли иқтисодий урушга гувоҳ бўлгани, лекин бу уруш Россиянинг ўзига чоҳ қазигани, нефть стратегиясини боши берк кўчага киритиб қўйганини таъкидлаб ўтган.

“Бизнинг саудиялик иттифоқчиларимиз шунчаки улардан қўлтиғини ювиб қўлтиғига уришди. Американинг нефт қазиб чиқариш тармоғи эса ҳамон кучли. Биз энергетика мустақиллигига эгамиз. Шунга яраша энди Россиянинг остонасида Россиянинг нефть экспортига зарба беряпмиз“, — деб ёзади у.

Бу билан у қандай яхши разведкачи бўлган бўлса, шундай яхши “журналист“ эканлигини ҳам кўрсатиб қўйгандек. Чунки унинг мақоласидаги ўткирлик ва пропаганда Кремлнинг ташвиқот сиёсатидан асло қолишмайди. Бу шубҳасиз.

Сиз-чи, муаллиф фикрига қўшиласизми ёки уни юқори эшелон ҳокимият вакилларининг адоқсиз ўйинидаги бир ўйинчоқ деб ҳисоблайсизми? (У деганда муаллиф ҳам, мақолани ҳам тушуниш мумкин, танлов ихтиёрий, албатта).

Манба: Platforma.uz канали

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ — Россия — Саудия Арабистони Ким-кимнинг бурнини ерга ишқаяпти? (Иккинчи қисм)