date

"Бавария" клуби Ҳарри Кейнга ўринбосар топиб қўйди

"Бавария" клуби Ҳарри Кейнга ўринбосар топиб қўйди
23 ёшли "Хоффенҳайм" марказий ҳужумчиси Фисник Асллани Мюнхеннинг "Бавария" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Манбага кўра, Бундеслиганинг амалдаги чемпиони Аслланини Ҳарри Кейннинг ўринбосари сифатида 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб кўриб чиқмоқда. Жорий мавсумда Фисник "Хоффенҳайм" таркибида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳужумчининг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" клуби Ҳарри Кейнга ўринбосар топиб қўйди