21:00 / 19.06.2020
2 485

Помпео Жон Болтонни хоин деб атади

Помпео Жон Болтонни хоин деб атади
АҚШ давлат котиби Майк Помпео мамлакат президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтонни хоин деб атаб, унинг Оқ уй ҳақидаги китобини ёлғонлардан иборатлигини айтди.

«Мен Болтоннинг китобини ўқимаган эдим, аммо ундан нашр этилган парчаларга кўра, собиқ маслаҳатчи ўз китобида бир қатор ёлғон даъволарни, тўғридан тўғри уйдирмаларни тарқатган ва аксарият ҳодисаларни бошқача талқин қилиб ёзган. Ўзининг ёлғон ва уйдирмалари билан давлат обрўсига ва жамоатчилик ишончига путур етказган Болтон хоинлик қилиб америкаликларнинг ишончини суиистеъмол қилмоқда», деган Помпео.

«Дунёдаги дўстларимиз Трамп бошчилигидаги АҚШ яхшиликни кўзловчи куч эканини билишади», деб қўшимча қилди давлат департаменти раҳбари.

Жума куни Вашингтон суди Адлия вазирлиги тақдим этган Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон томонидан ёзилган «Бу воқеа содир бўлган хона: Оқ уй мемуарлари» (The Room Where It Happened: A White House Memoir) китобини нашр этишни кечиктириш ҳақидаги даъвосини кўриб чиқади.

Трамп маъмурияти Болтон ўз китобида ошкор қилиш тақиқланган махфий маълумотларни ҳам ёзган деб даъво қилмоқда. Жон Болтон эса китоб қўлёзмаси тегишли ташкилотлар назоратидан ўтганини маълум қилган.

Болтоннинг китобини чоп этиш учун шартнома тузган нашриётнинг маълум қилишича, китоб аллақачон чоп этилган ва ҳудудларга тарқатилган. Гарчи китоб сотувга чиқарилмаган бўлса-да, уни нашр этиш ишлари тўхтатилмайди.

Суд муҳокамаси арафасида бир қатор нашрларда Трамп кескин танқид қилинган ва Помпеонинг ўзи Трампни танқид қилгани ҳақида ёзилган китобдан парчалар нашр этилди. Уларда хусусан Трампнинг Буюк Британия ядро қуролига эга эканини билмагани ҳамда Финляндияни Россия таркибида деб ўйлагани ҳақидаги гаплар бор.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Помпео Жон Болтонни хоин деб атади