Россияда Telegram ва WhatsApp’да қўнғироқларга чеклов қўйилди

2 дақиқа ўқиш2.7K
Россияда Telegram ва WhatsApp’да қўнғироқларга чеклов қўйилди

Россияда энг оммабоп икки мессенжер — Telegram ва WhatsApp’да овозли қўнғироқларга қисман чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш федерал хизмати (Роскомнадзор) маълум қилди. Ташкилотнинг таъкидлашича, чоралар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва фуқароларнинг кўплаб мурожаатларидан кейин, жиноятчиларга қарши кураш мақсадида амалга оширилган.

Маълумотга кўра, сўнгги пайтларда айрим фирибгарлик ва хавфли чақириқлар айнан овозли қўнғироқлар орқали амалга оширилмоқда. Роскомнадзорнинг баёнотида бу мессенжерлар орқали Россия фуқароларини алдаш, пул ундириб олиш, шунингдек, диверсия ва террорчилик ҳаракатларига жалб қилиш ҳолатлари кўп учраётгани қайд этилган.

Идорага кўра, Telegram ва WhatsApp эгаларига бир неча бор жиноятчиларга қарши чоралар кўриш талаби юборилган, аммо улар бу талабларни бажармаган. Шу боис чекловлар фақат овозли қўнғироқларга тааллуқли бўлиб, хабар ёзиш, файл юбориш каби бошқа функциялар ишлайверади.

Роскомнадзор 2024 йилдан бери мамлакатда “Антифрод” тизими орқали рақамни сохталаштириш орқали қилинган қўнғироқлар операторлар тармоғида блокланаётганини эслатди. Натижада, хавфсизлик талабларига риоя қилмайдиган мессенжерлар орқали бундай қўнғироқлар кўпайган.

WhatsApp матбуот хизмати бу чекловларга жавобан платформада сукут бўйича қўлланадиган end-to-end шифрлаш тизими ҳақида маълум қилди. Уларга кўра, бундай муҳофаза маълумотни фақат юборувчи ва қабул қилувчи ўқишига имкон беради ва ҳукуматларнинг хавфсиз мулоқотни бузишга уринишларига қарши туради. Шунинг учун ҳам Россия ҳукумати мамлакатдаги 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар учун чеклов қўйишга ҳаракат қилаётгани айтилган.

Telegram матбуот хизмати ҳам ўз позициясини билдириб, платформанинг зарарли фаолиятга қарши фаол курашаётганини таъкидлади. Улар махсус сунъий интеллект воситалари орқали очиқ каналларни кузатиш, ҳар куни миллионлаб зарарли хабарларни ўчириш, ҳамда қўнғироқлар учун махфийлик созламаларини жорий қилиш орқали фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаётганини айтишди.

Шу билан бирга, Downdetector хизматининг 11 августдаги маълумотларига кўра, ўша куни WhatsApp ва Telegram’да кенг кўламли техник носозликлар қайд этилган. Россия фойдаланувчиларидан келган шикоятлар сони 10 августдан бери кескин ошган ва уларнинг аксарияти видеоқўнғироқлар пайтидаги алоқа узилишларига оид бўлган.

Россия Марказий банкининг 2025 йил февралидаги маълумотларига кўра, фирибгарлик ҳолатларининг 45,6 фоизи мобил алоқа орқали, 15,7 фоизи эса мессенжерлар орқали содир этилган. Муттахассислар фикрича, чекловлар айрим хавфли схемаларни тўхтатиши мумкин, аммо у фойдаланувчиларнинг кундалик мулоқот эркинлигига ҳам таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?