Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Водий дербиси"да "Нефтчи" сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Беллашувдаги ягона гол 33-дақиқада Икром Алибоев томонидан киритилди.
Шу тариқа, "Нефтчи" муҳим 3 очкони қўлга киритиб, ҳисобидаги очколар сонини 39 тага етказиб қўйди.
“Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1
Гол: Икром Алибоев 33, 0:1
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Динамо" - ОКМК беллашувида мезбонлар кичик устунликдаги ғалабани қўлга киритди - 1:0.
Баҳсдаги ягона гол иккинчи бўлим стартида Анваржон Ҳожимирзаев томонидан киритилди.
Мазкур ғалабадан сўнг "Динамо" ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди ва мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилди. ОКМКдаги очколар сони эса ўзгаришсиз қолди - 34 очко.
"Динамо" – ОКМК 1:0
Гол: Анвар Ҳожимирзаев 47'
Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Насаф"-"Шўртан" учрашуви мезбонлар фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди. Голларга Шароф Муҳиддинов ҳамда Шерзод Насруллаевлар муаллифлик қилишди. Шу тариқа қаршиликлар турнир жадвалида пешқадамликни қайтариб олишди.
“Насаф” — “Шўртан” 2:0
Голлар: 61- Шароф Муҳитдинов (Зафармурод Абдираҳматов), 65 - Шерзод Насруллаев (Шароф Муҳитдинов)
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар