Табиат тақдим этган бойликлар орасида маккажўхори пўстлоғи алоҳида ўринга эга. Уни қуритиб, қайнатиб ичиш халқ табобатида кўп асрлардан бери қўлланиб келинмоқда. Замонавий тиббиёт ҳам ушбу табиий воситани турли касалликларга қарши самарали ёрдамчи сифатида эътироф этмоқда.
Маккажўхори пўстлоғи, айниқса, буйрак ва сийдик чиқариш тизими муаммоларида фойдали ҳисобланади. У организмдан ортиқча сувни чиқариб, шишларни камайтиради ҳамда яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Шунингдек, шамоллаш ҳолатларида ҳам кўп қўлланилади.
Бундан ташқари, ушбу қайнатма жигарни қувватлантириб, сафро йўлларини тозалашга ёрдам беради. Қандли диабет билан оғриган беморларда эса қон шакарини пасайтиришга кўмаклашиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар