13:10 / 23.06.2020
3 937

Собиқ ўқувчининг ўзи ўқиган мактабига қилган ёрдами

Собиқ ўқувчининг ўзи ўқиган мактабига қилган ёрдами
Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Ашуров Бухоро туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчиси ҳисобланади. Ушбу мактаб 4-сектор ҳудудида жойлашганлиги ва сектор раҳбарининг “Ота-оналар кузатув Кенгаши” Раиси этиб сайланганлиги сабабли вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Ашуров 3-сонли умумтаълим мактабига тез-тез ташриф буюриб туради.


Таъкидлаш лозимки, 4-сектор раҳбарининг кўмаги билан ўтган бир йил ичида мазкур мактабнинг таъмирталаб жойлари таъмирланиб, синф хоналарининг иситиш тизими яхшиланди.

Хусусан, шахсан сектор раҳбарининг ташаббуси билан ушбу мактабда “Солиқ дарси” SMART хонаси ташкил этилиб, синф хонаси замон талаблари даражасида жиҳозланди ва керакли ўқув жиҳозлари билан таъминланди. Эътиборлиси, ушбу хона айнан Президент мактабларидаги синф хоналаридан андоза олинган. Бу эса мактаб ўқувчи ёшларини янада руҳлантирди. Куни-кеча ушбу хона учун Халқ таълими вазирлиги томонидан 16 дона замонавий компьютер жамланмаси ажратилди.

Бугун Бухоро туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида вилоят 4-сектор раҳбари ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида битирувчилар билан ташкил этилган учрашувда Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Амрилло Сафаров ушбу компьютер жамланмаларини мактаб маъмуриятига тақдим этди.



Мактаб ўқитувчилари ва битирувчилари иштирок этган учрашувда мамлакатимизда ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Учрашув аввалида 4-сектор раҳбари Шерзод Ашуров ҳар-бир битирувчининг қизиқишлари ва келгусидаги режаларини ўрганиб, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришда яқиндан ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.



Хусусан, жорий ўқув йилида ушбу умумтаълим мактабини тамомлаган жами 56 нафар битирувчиларнинг рўйхати шакллантирилган ҳолда ҳар-бир ёш билан тизимли ишлар ташкил қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Аниқланишича, 56 нафар битирувчиларнинг 80 фоизи олий ўқув юртига кириш истагида экан. Қолган 20 фоиз битирувчилар эса касб-ҳунар ўрганиш ва тадбиркорлик қилиш ниятида эканлигини билдирди.

Сектор раҳбари учрашувда вилоят давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги барча умумтаълим мактабларидаги меҳнат ўқув хоналари ўрнида “Тадбиркорликка ўргатиш маркази”лари ташкил этилаётганлиги ва бундай хоналар биринчилардан бўлиб 3-сонли ўрта умумтаълим мактабида йўлга қўйилганлигини билдириб, бундан мақсад – халқ таълими бошқармаси билан биргаликда 7-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчи ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ва уларга мустақил равишда тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш эканлигини айтди. Таъкидлаш лозим, ушбу марказда ёшлар “Устоз-шогирд” анъанаси асосида замонавий тикув машиналари ва нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланган ҳолда тикувчилик ва нонвойлик ҳунарининг сирларини ўрганадилар.



4-сектор раҳбари учрашувда тикувчилик, сартарошлик, пазандачилик, нонвойчилик, ҳунармандчилик ҳамда иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиб тадбиркорлик қилиш ниятидаги 20 нафардан ортиқ битирувчи ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилишида бош-қош бўлишини ва уларни доимий даромад манбаига эга бўлишига кафил эканлигини таъкидлади.

Қувонарлиси, вилоятимизда ҳар-бир раҳбар ўзи ўқиган ёки оталиққа олган умумтаълим мактабларида худди шундай ўзгаришларни амалга оширса бир йилда таъмирталаб бўлган 1000 дан ортиқ синф хоналарининг аҳволи яхшиланади. Қолаверса, бу каби мактабга қучоқ очиб келишдан нафақат ўқитувчилар балки кўплаб ёшларнинг муаммолари жойида ҳал этилади.

Бухоро вилояти ДСБ
Матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ ўқувчининг ўзи ўқиган мактабига қилган ёрдами