Огоҳ бўлинг: Коррупционер қариндошининг ягона уйи ҳам мусодара қилинади!

1 дақиқа ўқиш1.7K
Огоҳ бўлинг: Коррупционер қариндошининг ягона уйи ҳам мусодара қилинади!

Россия Конституциявий суди (КС) коррупционерларнинг қариндошлари ва боғлиқ учинчи томонларнинг мол-мулкини, ҳатто ягона турар жойини ҳам, мусодара қилишни қўллаб-қувватлади. Бу қарор, мол-мулк қисман қонуний маблағлар эвазига сотиб олинган бўлса ҳам, ўз кучида қолади.

Коррупцияга алоқадорлик: Фарзандлар ҳам жавобгар

Қарорга сабаб бўлган икки шикоятдан бирида, Оренбург вилоятининг собиқ таълим вазири Вячеслав Лабузовнинг қизи Елена Лабузова ўз уйидан ажралди. Унинг отаси ноқонуний маблағ эвазига ер сотиб олиб, қизи номига расмийлаштирган. Қизи ўша ерда шахсий маблағи ҳисобига уй қурган бўлса ҳам, суд уни жиноий йўл билан орттирилган мулкнинг ажралмас қисми сифатида қабул қилди ва мусодара қилди. Иккинчи ҳолатда эса Олга Корол пора сифатида олган ва куёви номига ўтказилган иккита квартирасидан айрилди.

Суднинг қатъий позицияси

КС коррупция билан боғлиқ мол-мулкка эгалик қилиш, у кимнинг номида бўлишидан қатъи назар, мумкин эмаслигини таъкидлади. Суд коррупция натижасида олинган мол-мулкни айбдор шахснинг фойдаланишида сақлаб туриш, бундай ижтимоий хавфли ва ноқонуний ҳаракатларни рағбатлантириши мумкинлигини изоҳлади. Шу билан бирга, КС 2024 йил октябр ойида коррупция натижасида олинган мулкни ўзгартириш ёки кўпайтириш унинг мусодара қилинишига тўсқинлик қилмаслиги бўйича позицияни кучайтирганини эслатиб ўтди.

Қариндошлар учун огоҳлантириш

Ҳуқуқшунос Олег Захаровнинг фикрича, бу қарор коррупцияга қарши курашни кескинлаштиради, лекин қариндошлар учун катта хавф туғдиради. Улар коррупционердан келган пул манбаининг қонунийлигини текширмаган тақдирда, ўз уй-жойидан ажралиши мумкин. КС қарори коррупциявий даромадлар билан боғлиқ бўлса, ҳатто ягона уй-жойни ҳам олиб қўйиш амалиётини мустаҳкамлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?