date

“Қиёмат куни музлиги” деб номланувчи Туэйтс музлиги эриб кетиш арафасида

“Қиёмат куни музлиги” деб номланувчи Туэйтс музлиги эриб кетиш арафасида

Антарктидадаги “Қиёмат куни музлиги” — Туэйтс музлиги — тез суръатда ериши олимларни жиддий ташвишга солмоқда. Mirror маълумотига кўра, агар ушбу улкан муз қатлами парчаланса ва океанга қуласа, денгиз сатҳи 1–2 метргача кўтарилиши мумкин. Бу эса Нью Йорк, Лондон, Амстердам, Бангкок ва Мумбай каби мегаполисларни сув остида қолдириши эҳтимолини оширади.

Натуре Геосcиэнcе журналида эълон қилинган тадқиқотда музликдаги ёриқлар сўнгги йилларда кескин кўпайгани айтилган. Мутахассислар таъкидлашича, муз остидаги тез айланувчи “гирдоб тузилмалари” илиқ сув оқимларини тортиб, эриш жараёнини янада тезлаштирмоқда.

Олимлар маълумотига кўра, 1980-йиллардан буён Туэйтс музлиги 600 миллиард тоннадан ортиқ музни йўқотган. Глобал исиш давом этар экан, бундай турбулент жараёнлар Антарктиданинг бошқа қисмларида ҳам кузатилиши мумкин.

Туэйтс музлигининг кенглиги 120 километр, майдони эса 190 минг квадрат километр — деярли Флорида штати ҳудудига тенг. Бироқ унинг ёқолиши нафaқат мегаполислар, балки Малдив ороллари, Тувалу, Кирибати ва Полинезия каби паст жойлашган давлатлар учун ҳам ҳалокатли оқибатлар келтириши мумкин.

Олимлар 2025 йил бошидаёқ ушбу музлик остидаги шелф қатлами келаси ўн йил ичида емирилиши мумкинлигини огоҳлантирган эдилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » “Қиёмат куни музлиги” деб номланувчи Туэйтс музлиги эриб кетиш арафасида