00:23 / 17.08.2020
1 480

Юлдузлар иштирокидаги севги учбурчаклари: Можароли ҳикоялар қандай якун топган?

Юлдузлар иштирокидаги севги учбурчаклари: Можароли ҳикоялар қандай якун топган?
Севги, хиёнат, дўстлик, яширин муносабатлар буларнинг бари Cosmopolitan эълон қилган машҳурлар ҳаётида мужассам.
Женнифер Энистон – Бред Питт ва Анжелина Жоли

Фото: Cosmopolitan
Женнифер ва Бред 1998 йилдаги зиёфатлардан биридан танишган ва актриса Голливуд юлдузининг юрагидан урган. 2000 йилда турмуш қурган жуфтлик муносабатлари, Женнифер фарзандли бўлишни истамагани учун ёмонлаша бошлайди. Аммо бу асосий сабаб бўлмаган. Гап шундаки, «Жаноб ва хоним Смитнинг» суратга олиш жараёнида Бред, Анжелинага илакишиб қолади ва 2005 йилда Энистон билан ажрашади. Ушбу воқеа кийим-кечак ишлаб чиқарувчиларининг пул ишлаши учун ҳам айни муддао бўлади.

Энистон жамоаси ва Жоли жамоаси ёзуви туширилган футболкалар сотувга чиқарилади. Анжелина, муносабатлар пайдо бўлишида Питт ташаббус кўрсатган деб таъкидлашига қарамай, актёр Жоли билан ҳаёт бошлаганидан кейин ҳам биринчи рафиқаси билан гаплашиб турган. 40-яшар Жоли, эрининг телефонида Женнифер билан ёзишмаларга гувоҳ бўлган. Жоли ва Питт муносабатлари ҳам узоққа бормайди, машҳурлар 2016 йилда ажрашишини маълум қилган.

Малика Диана – шаҳзода Чарльз ва Камилла Паркер Боулз

Фото: Cosmopolitan
Шаҳзода Чарльз, Диана билан танишганида бўлажак рафиқаси эндигина 16 ёшда бўлган. 1981 йилнинг 6 февралида Диана шаҳзоданинг турмушга чиқиш таклифини қабул қилади ва жуфтлик 29 июлда оила қуради. Турмушидан икки ўғил фарзанди болишига қарамай Гарри, Камилла билан ишқий муносабатда бўлади ва бундан малика Диана бехабар қолмайди. Диана эса от спорти мураббийси Жеймс Хюитт билан танишади. ОАВ эса икки қироллик вакилининг маъшуқалари билан телефон орқали сўзлашмаси эълон қилинган материаллар билан тўлиб-тошади. Уларнинг ҳар иккиси эса турмуши дарз кетишида бир-бирини айблаган.

Скарлетт Йоханссон - Райан Рейнолдс ва Сандра Баллок

Фото: Cosmopolitan
Скарлетт Йоханссон ва Райан Рейнолдс 2008 йилда турмуш қурган, лекин Райаннинг Сандрага илакишиб қолгани ҳақидаги миш-мишлардан кейин 2010 йилда муносабатларга нуқта қўйилган. Райан ва Баллок «Таклиф» фильмида биргаликда суратга тушган ва шундан кейин ўртасидаги илиқликни яширмай қўйган.

Скарлетт Йоханссон - Жастин Тимберлейк ва Камерон Диаз

Фото: Cosmopolitan
Райаннинг хиёнатига учраган Скарлетт ҳам оппоқ эмас, у ҳам Диаз ва Тимберлейкнинг ажрашишига сабабчи бўлган. Жастиннинг, What Goes Around клипида суратга тушган Йоханссон, Камероннинг рашки ва уч йилдан кўпроқ давом этган муносабатларга якун ясалишига сабабчи бўлган​.

Ума Турман - Андре Балаш ва Камерон Диаз

Фото: Cosmopolitan
Диаз ҳам Скарлеттдан қолишмайди. 2007 йилда у меҳмонхона тармоқлари эгаси Андре билан танишиб, унинг Ума Турман билан унаштируви бекор бўлишига сабабчи бўлган.

Дэвид Бекҳэм - Виктория Бекҳэм ва Ребекка Лус[/b]

Фото: Cosmopolitan
2002 йилда, футболчининг асистенти Ребекка билан ишқий муносабатда экани ҳақидаги хабар тарқалганидан кейин машҳур оиланинг барбод бўлишига бир бахя қолган, лекин Дэвид буларнинг бари Ребекканинг уйдирмаси эканига онт ичган. Виктория эса эрига ишонган ва оила сақлаб қолинган. Шундан кейин футболчи, аёлининг қайта қўлини сўраган ва жуфтлик такрор бир-бирига садоқатли бўлишга вада берган.

[b]Гай Ричи – Мадонна ва Алекс Родригес


Фото: Cosmopolitan
Мадонна, режиссёр Гай Ричи билан турмуш қурганининг еттинчи йилида Американинг машҳур бейсболчиси Алекс Родригес билан танишади. Спорт ўйинларини кузатиш учун ташриф буюрган хонанда, ҳатто фарзандлари билан ҳам таништириб улгуради. Бу вақтда Алекс ҳам оилали бўлган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бир вақтда ажрашиш учун судга мурожаат қилади. Бироқ оиласини ташлаб бошланган муносабатлар олти ойдан кўпга бормайди. Айни вақтда Родригес, Женнифер Лопес билан учрашади ва унга турмушга чиқишни таклиф қилган.

Деннис Куэйд – Мег Райан ва Рассел Кроу

Фото: Cosmopolitan
Мег ва Денниснинг ўн йиллик турмуши «Ҳаётнинг исботи» фильмининг суратга олиш жараёнида Мег, Расселни севиб қолганидан кейин якунига етган. Актрисанинг хиёнати сабаб 2001 йилда у билан ажрашган. Шунга қарамасдан, уларнинг ҳеч бирининг шахсий ҳаётда омади чопмаган.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)