1912 йилнинг 15 апрель куни дунё тарихидаги энг машҳур денгиз фалокатларидан бири юз берди — Титаник лайнери Атлантика океанида айсбергга урилиб, чўкиб кетди. Бу кема ўша даврдаги энг йирик, энг замонавий ва “чўкмас” деб эълон қилинган денгиз транспорти эди.
"Whitе Star Line" компанияси томонидан қурилган ушбу лайнер Саутгемптон (Англия) портидан Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрига илк қатновини амалга ошираётган пайтда ҳалокатга учради. Унда фақатгина бой инсонлар эмас, балки янги ҳаёт излаб бораётган минглаб муҳожирлар ҳам бор эди.
Аниқ фактлар ва рақамлар:
- "Титаниc" бортида жами 2 224 нафар киши бўлган;
- Улардан 1 500 нафарга яқини ҳалок бўлган;
- Фақат 705 нафар одам тирик қолган;
- Кема 269 метр узунликда, 28 метр кенгликда бўлган;
- 20 та қутқарув қайиғи бор эди — бу тўлиқ экипаж ва мусофирларни қутқаришга етарли эмасди;
- Расмий маълумотларга кўра, 3-синф йўловчилар орасида энг кўп қурбонлар қайд этилган;
- Кемада жами 900 нафар хизматчи ва экипаж аъзолари фаолият юритган;
- Титаникдаги музикачилар ҳалокат пайтида одамларни хотиржам қилиш учун охирги дақиқаларгача мусиқа чалишган;
- Кема айсбергга соат 23:40 да урилган, тўлиқ чўкиши эса тахминан 02:20 да содир бўлган (3 соатдан кам вақт ичида).
Бу ҳалокат нафақат кўплаб инсонлар ҳаётига зомин бўлди, балки кейинчалик денгиз хавфсизлиги бўйича халқаро меъёрларни қайта кўриб чиқишга сабаб бўлди. 1914 йилда Халқаро Денгиз Хавфсизлиги Конвенцияси қабул қилинди, ва қутқарув қайиқлари сони мажбурий тарзда оширилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!