Фото: New Atlas
Хитойдаги Sinxua университети муҳандислари нафақат сумкаларни енгил қиладиган, балки инсон ҳаракатидан электр энергиясини ишлаб чиқариш имконини берадиган қурилмани яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Рюкзакнинг асосий сексияси ромга қотирилган ҳамда иккита эластик боғичлар орқали рельс бўйлаб тепа-пастга ҳаракатланади. Ҳаракат вақтида рюкзакнинг бу қисми ўз эгаси билан бирга ҳаракатга келади.
«Технология юкнинг вертикал тебранишини 28,75 фоизга қисқартиришга хизмат қилади, бу эса вертикал кучни 21 фоизга камайтиришга ёрдам беради. Бошқача айтганда, 30 килограммли юк 23,7 килограммдек туюлади», — дейилади ихтирога остидаги изоҳда.
Бундан ташқари, рюкзак трибоэлектр наногенератор билан жиҳозланган бўлиб, у рельс бўйлаб ҳаракатланаётган рюкзак энергиясини электр энергиясига айлантиради.
«Унинг фойдали иш коэффициенти нормал юриш шароитида 14 фоизни ташкил этади — у қадар катта кўрсаткич эмас, бироқ электрон соатлар, ёруғлик диодлари ёки люминессент лампаларини қувватлантириш учун етарли», — дейди муҳандислар.
Ихтирочилар, шунингдек, ҳаракатланиш вақтида рюкзакка ўрнатилган аккумуляторни ҳам қувватлантириш имкониятини кўриб чиққан. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Эронда миллионлаб аҳоли криптовалюта фермалари туфайли электр таъминотидан узилиб қолди

Тадқиқот: 70 фоиз россияликларнинг даромади ойига 25 минг рублдан ошмайди

Гонконглик олимлар сунъий кўз ихтиро қилишди

Германияда илк электр автобан очилди

Дубайда дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси лойиҳасини амалга ошириш бошланди

Буюк Британияда кўмирсиз бир кун қандай ўтди?