date

Трамп Ҳиндистонга Россия нефти учун “катта божлар” билан таҳдид қилди

Трамп Ҳиндистонга Россия нефти учун “катта божлар” билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистон Россиядан нефт харид қилишни тўхтатмагунча, бу мамлакатдан импорт қилинадиган маҳсулотларга нисбатан “катта божлар”ни сақлаб қолишини маълум қилди. У бу фикрни Оқ уйга қайтаётган пайтда журналистларга айтди. Трампнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди унга Россия нефти хариди тўхтатилишини билдирган.

Трампнинг баёнотидан сўнг Ҳиндистон расмийлари бу масалада ҳеч қандай телефон суҳбати бўлмаганини маълум қилди. Шунга қарамай, Трамп Ҳиндистон Россия билан нефт савдосини давом эттирса, божлар бекор қилинмаслигини таъкидлади. Унга кўра, бу божлар Ҳиндистоннинг Россиядан нефт харид қилгани учун жорий этилган.

АҚШ ҳукумати Россия нефтидан тушадиган даромад Украинадаги урушни молиялаштираётганини айтиб келади. Ғарб давлатлари Россия нефтига санкция қўйгач, Ҳиндистон бу нефтнинг энг йирик харидорига айланди. Шу боис, АҚШ Ҳиндистонни бу савдони тўхтатишга чақирмоқда.

Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари ҳозирда давом этмоқда. Ҳиндистон ҳукумати вакилларининг айтишича, музокаралар “дўстона” муҳитда ўтмоқда. Аммо улар тафсилотларни ошкор қилмаган. Трамп эса бож сиёсатини Ҳиндистонга босим воситаси сифатида ишлатаётгани аён бўлди.

Маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Россиядан нефт импорти бу ойда 20 фоизга ошган. Мутахассислар фикрича, бу ўсиш Трамп таҳдидларига қарамай, яқин ойлар давомида камаймаслиги мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ҳиндистонга Россия нефти учун “катта божлар” билан таҳдид қилди