Машҳур CNN Travel портали томонидан дунёдаги энг мазали ва ўзгача нонлар рўйхати эълон қилинди. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон миллий таоми — ўзбек нонлари ҳам муносиб ўрин эгаллади.
Нашр таъкидлашича, ўзбек нони нафақат мазаси, балки кўриниши билан ҳам ажралиб туради — у гуллар, нақшлар ва махсус штамплар билан безатилади. Анъанавий тарзда тандырларда тайёрланадиган бу нонлар ҳар бир ҳудудда турлича шакл ва таъмга эга бўлиб, масалан, Тошкент, Самарқанд ёки Бухоро нонларининг ўзига хослиги мавжуд.
Нон тайёр бўлганидан сўнг, улар махсус чопарлар ёрдамида бозорлар ва ошхоналарга етказилади. Бу анъана ҳам ҳозиргача сақланиб қолгани алоҳида қайд этилган.
Озиқ-овқат турлари бўйича танловлар ва рўйхатлар билан таниш бўлган CNN Travel ўзбек нонини дунёдаги энг яхши нонлардан бири, деб баҳолади. Бу ўз навбатида мамлакатимиз гастрономик меросининг яна бир халқаро еътирофидир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!