10:34 / 09.06.2021
1 095

Дунёнинг энг бой одами билан космосга учиш учун «шиддатли жанг» бошланмоқда

Дунёнинг энг бой одами билан космосга учиш учун «шиддатли жанг» бошланмоқда

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг суборбитал парвоз режалаштирилган New Shepard кемасида жой олиш учун 143 мамлакатдан тахминан 6000 киши аукционда иштирок этиш истагини билдирди. Кемада парвоз нархи 3,8 миллион долларга етган. Бу ҳақда Blue Origin сайти хабар берди.

Қайд этилишича, ҳал қилувчи ким ошди савдоси 12 июн куни виртуал режимда бўлиб ўтади. Иштирок этиш учун сиз 10 июндан олдин Blue Origin веб-сайтида рўйхатдан ўтишингиз ва шу куни соат 17:00 гача пул тикиш лимитини оширишингиз керак.

Аввалроқ, компания 20 июл куни коинотга парвоз қиладиган New Shepard кемасида битта йўловчи ўрни бўйича онлайн ким ошди савдосини бошлаган эди.

Аукцион ташкилотчисининг сўзларига кўра, ким ошди савдоси ғолиби космосга миллиардер Жефф Безос ва унинг укаси Марк билан бирга боради.

Парвоз тахминан ўн дақиқа давом этади. New Shepard Техас штатидаги учириш майдонидан ҳавога кўтарилади. Ер юзасидан тахминан 105 километр баландликка кўтарилади ва кейин парашют билан қайтиб тушади.

Blue Origin аллақачон 15 та учувчисиз New Shepard синов парвозларини якунлади. Сўнггиси апрел ойининг ўрталарида бўлиб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой одами билан космосга учиш учун «шиддатли жанг» бошланмоқда