date

Тошкентга етмай самолёт авиаҳалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Тошкентга етмай самолёт авиаҳалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

  Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик даражасини ошириш мақсадида йирик ўқув машғулоти ўтказилди. Бу машғулот парвозларни қидирув ва қутқарув ишлари билан таъминлаш ҳамда авиафалокат ҳолатида турли идоралар ўртасидаги ҳамкорликни синовдан ўтказишга йўналтирилди. Тадбир Мудофаа вазирлигининг десантчиларни тайёрлаш марказида амалга оширилди ва у ерда шартли авиафалокат оқибатлари бартараф этилди.

Mа'лумотга кўра, йўловчи самолёти қўниш арафасида ҳаво диспетчери билан алоқа узилади ва бортида йўловчилар бўлган лайнер Тошкент шаҳрига етмасдан ҳалокатга учрайди. Натижада кучли ёнғин юзага келади, шартли равишда қурбонлар ва турли даражада жароҳатланганлар пайдо бўлади.

Айнан шу вазиятни бартараф этиш учун олдиндан ишлаб чиқилган режа ишга туширилди. Машғулотларда 250 га яқин малакаси юқори мутахассислар ҳамда идоралараро тузилмаларнинг 20 дан зиёд махсус техникаси қатнашди. Улар орқали воқеа жойини қидириш, ёнғинни ўчириш ва хавфсизликни таъминлаш ишлари амалга оширилди.

Қутқарувчилар ўз гуруҳлари таркибида турли вазифаларни бажаришди: ёнғинни назоратга олиш, одамларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларнинг жароҳат даражасини аниқлаб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда тезкор равишда шифохоналарга етказиш ишлари ташкил этилди. Шунингдек, самолёт бортидаги хавфли юкни эвакуация қилиш бўйича ҳам амалий ҳаракатлар олиб борилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентга етмай самолёт авиаҳалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор