Инсоният келажакда янги вирусга рўбаро бўлади, шу боис қарши чоралар бўйича тайёргарлик чораларини кўриш бўйича ҳамкорлик тамойилларини ишлаб чиқиш лозим, деб баёнот қилди Хитойнинг касалликлар назорати ва профилактикаси маркази раҳбари Гао Фу.
"Дунё фақатгина коронавирус пандемиясига дуч келган эмас, у долзарб ахборот ва дезинформация ўзаро чамбарчас уйғунлашиб кетган инфодемия сингари қатор бошқа муаммоларга ҳам тўқнаш келди. Бу кўплаб миш-мишлар ва муаммоларни туғдирмоқда, уларни ҳал этмоқ керак", – дея таъкидлади мутахассис.
Гао Фунинг қайд этишича, келажакда дунё албатта "Х вирус" деб аталмиш характеристикалари ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган вирусга рўбаро бўлади ва у исталган жойда ва исталган вақтда пайдо бўлиши мумкин.
"Инсоният келажаги учун муаммо ечими устида биргаликда ишлаш керак. Шу муносабат билан "тўртта С тамойили"ни таклиф этаман: бу ҳамкорлик (cooperation), рақобат (competition), мулоқот ёки ахборот алмашув (communication) ва ниҳоят, баъзида учинчи томонни ҳам жалб қилувчи координациядир (coordination)", – деган эксперт.
Олимнинг таъкидлашича, бутун дунё олимлари Хитой томонидан бўлган очиқ ахборот алмашинуви туфайли максимал қисқа муддатда коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқишга киришишга муваффақ бўлганлар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди