1 350
Жонсон Украинага «бостириб кириш» Россия учун «янги Чеченистон»га айланиши ҳақида гапирди
Фото: Chris J Ratcliffe / Getty Images
Британияликлар бош вазири Европа мамлакатлари Россияга Украинага «босқин» оқибати ҳалокатли бўлишини тушунтириши кераклигини айтди. Шу билан бирга, у зарурат туғилса Украина фуқаролари «жанг қилишлари»га ишонч билдирди.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украинага «бостириб кириш» Россия учун оғриқли, шафқатсиз ва қонли жараён бўлишинидан огоҳлантириб, буни «янги Чеченистон»га тенглаштирди.
«Биз Кремлга бу [босқин] ҳалокатли қадам бўлишини тушунтиришимиз керак. <...> Мен ўйлайманки, Россиядаги одамлар бу янги Чеченистон бўлиши мумкинлигини тушунишлари жуда муҳим», — дея бош вазирнинг сўзларини келтиради Reuters.
Жонсон зарурат туғилса, украиналиклар «жанг қилиши»га ишонч билдирган.
Шу билан бирга, у босқин бўлиши муқаррар деб ҳисобламайди. «Ўйлайманки, соғлом фикр устун келади», — дея қўшимча қилган британияликлар бош вазири.
Украина атрофидаги вазият ўтган йил кузидан яна кескинлаша бошлади, ўшанда қатор нашрлар, жумладан The Washington Post ва Politico Россия Украинага «бостириб кириш»га тайёрланаётгани тўғрисида ёзишди. Шундан кейин бу тезис деярли барча украин ва Ғарб сиёсатчилари томонидан қўллана бошланди. Хусусан, АҚШ президенти Жо Байден «ҳарбий агрессия» рўй бергудек бўлса, Россияни президент Владимир Путин «ҳеч қачон кўрмаган» санкциялар кутиши ҳақида айтди.
Кремлдагилар бир неча марта «босқинга тайёргарлик» тўғрисидаги айбловни рад этган ва россиялик ҳарбийлар ўз ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эгалигини рўкач қилган. Ўз навбатида, Путин НАТО шарққа томон кенгаймаслиги борасида юридик кафолат талаб қилган, бу борада таклиф Россия ТИВ томонидан 2021 йил декабрида АҚШга йўлланган. Шундан кейин, Женева, Брюссел ва Вена шаҳарларида Россия, АҚШ ва НАТО вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди, аммо улар муайян натижасиз якунланди.
24 январь куни Буюк Британия, АҚШ, Австралия ва Германия дипломатларининг бир қисми ва уларнинг оила аъзолари «Россия томондан таҳдид ўсаётгани» туфайли Украинадан олиб чиқилишини маълум қилди. Москвадагилар бундай ҳаракатларни «ғалати» деб баҳолашган. Украина ТИВ ҳам дипломатларнинг эвакуациясини ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик ва воқеалар ривожидан илгарилаб кетиш деб баҳолади.
Худди шу вақтда НАТО Шарқий Европага қўшимча кемалар ва авиация кучлари йўлланиши ҳақида эълон қилди: Болгария, Руминия ва Литвага. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса айни вақтда Украинанинг Донбассга қуролли ҳужуми хавфи жуда юқори эканини қайд этди. «Украина ҳукумати ўзини мустақил деб эълон қилган республикалар билан чегара ҳудудида катта куч тўпламоқда, бу концентрациянинг табиати ҳужумкор ҳаракатларга тайёргарликдан далолат беради ва чиндан ҳам шундай хавф мавжуд», — деган у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда