Ростех ва BelAZ Россияда водородли самосвалларни ишга туширади

Россиянинг «Ростех» давлат корпорацияси ва Беларуснинг «BelAZ» заводи Москвада «Роблекс» қўшма корхонасини ташкил этди. Мазкур тузилма Россия конларида водород ёқилғисида ишлайдиган самосваллар ва ҳайдовчисиз бошқарув тизимларини жорий этиш билан шуғулланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги корхона «BelAZ» томонидан ишлаб чиқарилган водородли ва автоном техникаларни Россия бозорида сотиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларга эга бўлди. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад тоғъ-кон саноатида сунъий интеллект, телеметрия ва водород энергетикасини бирлаштирувчи ягона технологик платформа яратишдир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги техникаларни амалий синовдан ўтказиш жараёнлари жорий йилдаёқ бошланади. Агар лойиҳа муваффақиятли якунланса, Россия оғир саноат учун экологик тоза ва тўлиқ автоматлаштирилган ечимларга эга бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!