Intel Cоре 5 320 процессори Apple A18 Proъдан 27 фоизга ўзиб кетди

"Intel" компанияси бюджетли ноутбуклар учун мўлжалланган Wилдcат Лаке туркумидаги янги Intel Cоре 5 320 процессорини тақдим этди. PassMark платформасида ўтказилган мустақил тестлар натижасига кўра, ушбу чип ўз сегментида энг рақобатбардош ишланмалардан бирига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги процессор 6 та ядродан иборат конфигурацияга эга бўлиб, улардан фақат иккитаси юқори унумдорликка, қолганлари эса энергия тежамкорлигига жавоб беради. Шунга қарамай, у кўп оқимли тестларда 15 222 балл тўплашга муваффақ бўлди.
Бу кўрсаткич "Apple" компаниясининг MacBook Neo моделига ўрнатилган A18 Pro чипидан 27 фоизга юқоридир.
Wилдcат Лаке туркумидаги қурилмалар арзон ноутбуклар бозорида MacBook Neo билан рақобатлашиши кўзда тутилган. Ҳозирда "Apple" ноутбуклари сотувда мавжуд бўлса-да, янги Intel чипларидаги илк серияли моделлар намойиши бир ойдан сўнг Cомпутех 2026 кўргазмасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!