Фотоколлаж: Kun.uz
Ҳаётда ҳар бир одамнинг ўз ҳикояси бор. Ҳамма ҳам кимлиги, қаерда туғилгани, бугунги кунга етиб келгунча нималарни бошдан ўтказгани ҳақида истаганча айтиб бериш мумкин. Лекин баъзиларнинг ҳикоялари бошқаларникидан ҳам қизиқроқ бўлади ва ажралиб туради. Қуйида шундай инсонлардан бирининг қизиқарли ҳаёт йўли ҳақида ҳақида ҳикоя қилинади.
Тете Мишель Кпомасси – эскимослар яшайдиган Гренландиядек совуқ ўлкага саёҳат қилган биринчи африкалик одам.
Тете Мишель Кпомасси
Гренландия – дунёнинг энг совуқ ўлкаларидан бири ва одатда, бу ерда ҳарорат минусдан паст бўлади.
Гренландия
Фото: Getty Images
Тетенинг ватани бўлмиш Тогода эса ҳаво – бунинг тескариси, доимий иссиқ.
«Африкадан қочиш»
Кпомасси 1941 йилда Тогода туғилган ва бор-йўғи 6 йиллик мактаб таълимини кўрган, холос. Унинг отаси улар яшайдиган анъанавий жамиятга тегишли қишлоқдаги таниқли шахслардан бири, унинг 26 нафар фарзанди бор эди.
Кпомасси ёшлигида ёнғоқ дарахтига чиқиб, заҳарли илондан қаттиқ қўрқиб йиқилиб тушади. Қўрқувдан кейин пайдо бўлган боладаги ҳолатдан халос қилиш учун отаси уни илонларга боғлиқ эътиқодга сиғинувчи маҳаллий руҳонийга олиб боради. Болани даволаган руҳоний Кпомасси 7 йил жунглида илонлар орасида яшаши кераклигини шарт қилиб қўяди.
Тузалган ва жунглига, илонлар орасига юборилишини кутиб хавотирда юрган бола Роберт Гессиан ёзган «Гренландиядан Аляскагача бўлган ҳудудлардаги эскимослар» китобини ўқиб қолади. Китобдан Гренландияда илонлар ҳам, улар яшириниши мумкин бўлган дарахтлар ҳам йўқлигини билиб олади ва бу ўлкага муҳаббат қўяди. Шундан сўнг у ўз уйидан қочиб кетади, хаёлини эса қандай қилиб Гренландияга етиб олиш мумкинлиги ҳақидаги ғоя банд қилганди.
12 йиллик саёҳати давомида Кпомасси Африка ғарбидан Европагача бўлган йўлларни босиб ўтади ва ниҳоят, 1960-йиллар ўрталарида Гренландияга борадиган кемани топади. Шундай қилиб, Кпомасси шимолдаги совуқ ўлкага келган илк африкалик бўлади. Ўшанда у 24 ёшда эди.
Фото: Getty Images
Қора танли одам кўрмаган маҳаллий аҳоли
Тете Мишель Кпомасси айни пайтда 80 ёшда. У Гренландияга илк марта боргани ҳақида шундай эслайди: «Бизни Гренландияга олиб келган кемани маҳаллий аҳоли бўғозда кутиб турганди. Сабаби, кема улар қиш бўйи муҳтож бўладиган маҳсулотлар билан тўла эди. Бироқ аҳоли ўзларини ундан ҳам ўзгача сюрприз кутиб турганини билмаган бўлса керак.
Фото: Getty Images
Кемадан тушишдан олдин бироз кутиб турдим. Сабаби, уларда мени кўргач пайдо бўладиган реакция номаълум эди, бу ерлик аҳоли олдин қора танли одамларни кўрмаган бўлса керак, деб тахмин қилаётгандим. Шундай бўлиб чиқди: кемадан тушганимда ҳамма менга қараб қолди: улар ҳақиқий одам эканимни ёки ниқоб тақиб олганимни билишмаётганди. Болалар оналарининг орқасига бекиниб олди. Баъзилар мени тоғдан тушган руҳ деб ўйлаб, йиғлаб юборди. Ниҳоят, бир аёл менинг одам эканимни англаб, "келишган экан", деб бақирди».
Иссиқ ва совуқ ўлкалардаги фарқлар
Албатта, Кпомасси келган Африкада ҳарорат арктик иқлимдан катта фарқ қиларди. У бундан ташқари икки ҳудуд ўртасидаги жиддий маданий фарқларни ҳам англайди. Ўзи ўсган Тогодаги зираворли, қайнатилган овқатлар ва бу ерда океандан овланиб хомлигича ҳам истеъмол қилинадиган балиқларнинг фарқи бор эди.
Фото: Getty Images
Бундан ташқари, у Тогода болаларни катталарга бўйсунувчан қилиб тарбиялашса, Гренландияда катталар ёшларнинг гапига қулоқ солишини кўради. Африкалик саёҳатчи кейинчалик буларнинг барчаси ҳақида «Гренландиядаги африкалик» деган китоб ёзади. Бу саргузашт асар 10та тилга таржима қилинган.
Ҳақиқий Гренландия
Кпомасси, ўз навбатида, Гренландия ва Тогонинг ўхшашликларига ҳам дуч келади. Унинг айтишича, Тогони у ердаги ҳаёт Франция колонияси таъсирида экани учун ҳам ташлаб келган. Бироқ Гренландия ҳам ундан фарқли эмасди. Бу ер ҳам аллақачон колониялаштирилган ҳудуд, Европа таъсирида эди. Шунинг учун ҳам у ҳудуднинг тўла ўзига хослигини, иглу уйлари (қорни пресслаб тайёрланадиган уйчалар) ва овчиларни излаб энг шимолий ҳудудларгача боради.
«Гренландияда биринчи қор ёғишини кўрганингда ҳақиқий Гренландияни ҳис қилишинг мумкин. Ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, сув музлайди ва гренландияликлар мамлакатнинг ҳақиқий қиролларига айланишади. Бегоналар ҳудудни тарк этади, кекса донишмандлик ғалаба қозонади. Мен энг кўп ёқтирган эркинлик мана шу эди», деб хотирлайди Кпомасси.
Африкага қайтиш
Саёҳатлар давомида тиллар ўрганган, ўзини тарбиялаган, янги жойларни кўрган Кпомасси Гренландияда18 ой бўлиб Тогога қайтади. Бу пайтда у хориж тилларини биладиган саёҳатчи эди. Кейинроқ Кпомасси ўз таассуротлари ҳақида Африка, Европада лекциялар қилади.
Ўзи эса Парижда яшаб, оила қуради, лекин орада Гренландияга бориб келиб туради.
Кпомасси ҳозир ҳам Францияда яшайди. Гренландияга охирги саёҳати 2021 йил сентябрь ойида бўлган. У Африкада ўтган болалиги ҳақида иккинчи китобини ёзишни ният қилган.
Зилола Ғайбуллаева тайёрлади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди