OpenAI технологик корпорацияси бош директори Сэм Альтман сунъий интеллект келажакда бутун дунёни назоратга олиши эҳтимолини инсоният учун энг катта таҳдидлардан бири сифатида тилга олди.
Бу ҳақда Bild нашри маълум қилди.
Axel Springer медиа компанияси раҳбари Маттиас Дёпфнер билан суҳбатда Альтман:
"Модель тасодифан дунё устидан назоратни қўлга киритиши мумкин", – деди. Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект хавф туғдириши мумкин бўлган яна икки йўл мавжуд: у ёки ҳокимиятдагиларни ўз итоатига солиши, ёки ўз ҳаётини олиши мумкин.
ChatGPT нейрон тармоғи ҳақида тўхталар экан, Альтман фойдаланувчилар сони яқин вақтларда бир неча миллиардга етиши мумкинлигини қайд этди. Унга кўра, одамлар ишда, турмушда ва муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнида сунъий интеллект жавобларига кўпроқ таяна бошлаган.
"Аҳоли сунъий интеллект маслаҳатларига тобора кўпроқ амал қилмоқда. Бу эса инсоннинг назоратни йўқотишига олиб келиши мумкин", – деди у.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!