date

Samsung Galaxy S26 Ultra дизайни ва камера хусусиятлари ошкор қилинди

Samsung Galaxy S26 Ultra дизайни ва камера хусусиятлари ошкор қилинди

Samsung компаниясининг янги флагман модели — Galaxy S26 Ultra’нинг илк рендер тасвирлари интернетда пайдо бўлди. Мазкур суратларни машҳур инсайдер OnLeaks тақдим этди ва улар орқали смартфоннинг ташқи кўриниши ҳамда асосий техник хусусиятлари ҳақида дастлабки маълумотлар очиқланди.

Унга кўра, Galaxy S26 Ultra орқа панель дизайни жиҳатидан Galaxy Z Fold7’га ўхшаш бўлади. Аввалги S25 Ultra’даги каби алоҳида линзалар ўрнига битта камера блокидан иборат “оролчага” жойлаштирилади. Асосий камера 200 мегапикселли бўлиб қолади, сенсор ҳажми эса 1/1,3 дюймни ташкил этади.

OnLeaks маълумотига кўра, асосий модуль диафрагмаси ф/1,7 дан ф/1,4 гача яхшиланган. Бундан ташқари, камера тизимида 50 МП ултра-кенг бурчакли объектив ва иккита перископли линза бўлиши кутилмоқда, улардан бири 10 МП сенсорга эга бўлади.

Қурилманинг қалинлиги 7,9 мм дан ошмаслиги айтилмоқда (камера блокида эса 12,4 мм гача). Samsung Galaxy S26 Ultra тақдимоти 2026 йил январь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб 4PDA хабар берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S26 Ultra дизайни ва камера хусусиятлари ошкор қилинди