date

Нью-Йорк аэропортида икки Delta самолёти тўқнашди

Нью-Йорк аэропортида икки Delta самолёти тўқнашди

Нью-Йорк шаҳридаги Ла-Гуардиа аэропорти учиш-қўниш йўлагида кутилмаган ҳолат содир бўлди – икки самолёт бир-бирига тўқнаш келди.

ABC News хабарига кўра, ҳодиса натижасида бир нафар йўловчи енгил жароҳат олган. Маълумотларга қараганда, авиалайнерлардан бирининг ўнг қаноти иккинчисининг олд қисмига урилган.

Икки ҳаво кемаси ҳам АҚШнинг йирик авиакомпанияси Delta Air Lines паркига тегишли экани қайд этилмоқда.

Ҳозирда мутасаддилар воқеа сабабларини ўрганмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йорк аэропортида икки Delta самолёти тўқнашди