date

Хитой радиаторлари Ўзбекистонга киришдан тўхтатилди

Хитой радиаторлари Ўзбекистонга киришдан тўхтатилди

Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида сотилаётган Хитойда ишлаб чиқарилган “Nawas” радиаторида назорат хариди ўтказилди. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги инспекция текшируви натижасида маҳсулот амалдаги стандартларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Синовларда алюминий радиатор деворининг сув билан туташувчи қисми белгиланган 1,5 мм ўрнига 1,42 мм экани аниқланган. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи кўрсатган талаб бўйича 2,5 баравар юқори босимдаги мустаҳкамлик синовида ҳам радиатор талабга жавоб бермади.

Меъёрга кўра, маҳсулот 4,5 МПа босимга чидамли бўлиши лозим эди. Бироқ у 4,0 МПа босимдаёқ ёрилиб кетган.

Шу сабабли, мазкур маҳсулотнинг Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хитой радиаторлари Ўзбекистонга киришдан тўхтатилди