12:00 / 07.08.2017
7 301

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 12,072 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 12,072 млрд доллардан ошди
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2017 йил январь-июнь ойларида 12,072 млрд доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,1 фоизга юқоридир. Ўзбекистоннинг январь-июнь ойларида экспорти 13,1 фоизга ошиб, 5,97 млрд долларни, импорт миқдори 9,2 фоизга ўсиб, 6,102 млрд долларни ташкил этган. Бу ҳақда «Uzdaily.uz»га таяниб «Кун.уз» ёзмоқда.

Ўзбекистон Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташқи савдодаги тафовут импорт фойдасига 132,7 млн долларни ташкил этган, бунда МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдодаги фарқ ижобий бўлиб, 300,2 млн долларни ташкил этган бўлса, бошқа мамлакатлар билан савдода салбий тафовут 432,9 млн доллардир.

Ўзбекистон резидентларининг ташқи савдо амалиётлари, асосан, Осиё (умумий савдо айланмасининг 47,2 фоизи) Европа (42,2) ва Америка (3,0) билан амалга оширилади.

МДҲ мамлакатлари орасида ташқи савдонинг асосий улуши Россия, Қозоғистон, Украина, Тожикистон, Қирғизистонга тўғри келиб, 29,4 фоизни ташкил этади. Бошқа мамлакатлар орасида Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Германия, Афғонистон, Бразилия, Ҳиндистон, Эрон, Латвия, Литва, Франция, АҚШ, Швейцария ҳиссасига тўғри келиб, жами ташқи савдонинг 43 фоизини ташкил этади.

Бунда МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 4,45 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,6 фоизга ўсган. МДҲ мамлакатларининг Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши 36,9 фоизни ташкил этган.

Бошқа давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 10,2 фоизга ўсиб, 7,62 млрд долларни ташкил этган. Уларнинг Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 63,1 фоизга етган.

Ўзбекистоннинг 2017 йил январь-июнь ойларида МДҲ мамлакатларига экспорти 14,8 фоизга ўсиб, 2,375 млрд долларни ташкил этган. Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатларга экспорти 3,59 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ўсиш қайд этилган. Ўзбекистон жами экспортининг 39,8 фоизини МДҲ мамлакатларига, 60,2 фоизини бошқа мамлакатларга амалга оширган.

Ўзбекистон МДҲ мамлакатларидан 2,075 млрд доллар товар ва маҳсулотлар импорт қилган (+10,2 фоиз). Бошқа мамлакатлардан келтирилган импорт 4,027 млрд доллар (+8,6 фоиз)ни ташкил этган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 42,2 фоизи Европа мамлакатлари, 47,2 фоизи Осиё, 3 фоизи Америка, 0,1 фоизи Африка мамлакатларига тўғри келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 12,072 млрд доллардан ошди