Россияда Ўзбекистонга бағишланган бизнес форумлари ўтказилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда Ўзбекистонга бағишланган бизнес форумлари ўтказилди

Иқтисодиёт 22-09-2015, 16:12 1 214
Россияда Ўзбекистонга бағишланган бизнес форумлари ўтказилди

Россиянинг Новосибирск вилояти ва Красноярск ўлкасида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестицион салоҳиятига бағишланган бизнес форумлари ўтказилди. Тадбирлар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Новосибирскдаги бош консуллиги томонидан ташкил этилди.

Уларда минтақалар маъмуриятлари, вазирлик ва идоралари вакиллари, депутатлар, йирик саноат компаниялари ходимлари, илмий ходимлар ва ОАВ иштирок этди.
Учрашувлар доирасида Ўзбекистонга инвестициялар киритиш имкониятлари, ушбу мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти борасида тақдимот ўтказилди. Хусусан, Expo Milano-2015 халқаро кўргазмасидаги Ўзбекистон стенди ҳақида батафсил маълумот берилди.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.