Давлат харидлари бўйича ягона ахборот портали xarid.uz интернет манзилида расман ишга туширилди. Эндиликда порталда давлат харидлари бўйича барча эълонлар ва уларнинг натижалари жойлаштирилади ҳамда давлат харидлари электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтиришга қаратилган электрон аукцион шаклларида ўтказилади. Бу ҳақда Xs.uz хабар тарқатди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида” қонунига мувофиқ давлат харидлари соҳасида ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви агентлиги “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖни давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг оператори сифатида белгилади.
Электрон давлат харидлари бўйича барча битимлар электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали тузилади. Шунингдек, “XARID” электрон тизимига биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатасига (ҲКП) гаров маблағларини киритиш орқали битимлар ижросини кафолатлаш амалиёти киритилган.
Биржада электрон давлат харидлари масалалари юзасидан (+998 71) 213-33-30 ёки 11-62 телефон рақамлари бўйича Call-марказ хизмати фаолият юритмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди