Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон ҳукуматига 6 миллион евро (82 миллиард сўмга яқин) маблағ ажратди. Бу маблағ мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар олиб борилишини рағбатлантириш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишда илғор натижалар кўрсатгани сабабли тақдим этилди.
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги келишувга кўра, 2020-2030 йилларга мўлжалланган Миллий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси амалини қўллаб-қувватлашга жами 20 миллион евро ажратилиши кўзда тутилгани сабабли, жорий ва келгуси йилда қўшимча грантлар кутилмоқда.
Умумий мақсад – Ўзбекистон халқини кўпроқ иш ўринлари ва даромадлар билан таъминлайдиган бозорга олиб чиқиш, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, барқарор қишлоқ-озиқ-овқат секторидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.
«Қишлоқ хўжалиги сектори Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда муҳим ва фуқароларни иш билан таъминлайдиган асосий манба ҳисобланади. Қолаверса, оила фермерлар, Ўзбекистон фуқаролари томонидан истеъмол қилинадиган гўшт ва сабзавотларнинг асосий қисмини етиштирилади. Шу боис, биз ушбу деҳқон хўжаликларининг ривожланиши, ўзгарувчан иқлим шароитига мослашиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиши, соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириши ҳамда маҳаллий ва глобал қиймат занжирининг бир қисмига айланишига имкон берадиган ислоҳотларга эътибор қаратмоқдамиз. Грант маблағлари Европа Иттифоқининг GSP+ каби бошқа ташаббуслари билан бир қаторда, Европа Иттифоқига экспорт ҳажмини оширишга ёрдам беради», - дея таъкидлайди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.
Барқарор қишлоқ-озиқ-овқат сектори Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун узоқ муддатли индикатив дастурининг(2021-2027 йиллар) учта стратегик устувор йўналишларидан биридир. Бошқа устувор йўналишлар яхши бошқарув ва инклюзивлик, шунингдек экологик ва рақамли ўсишлардан мавжуд. Дастур доирасида 2021 йилдан буён Ўзбекистонга деярли 76 миллион евро (тахминан 1 триллион сўм) ажратилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Аббосбек Файзуллаев ўз жамоасини топди...