18:29 / 12.09.2018
3 913

Россияда рублнинг «қулаши» сабаблари айтилди

Россияда рублнинг «қулаши» сабаблари айтилди
Молия вазирлиги учун ҳозирги нефтнинг бир баррели учун 78 долларлик нархда валютани харид қилиш йўққа чиқаётган шароитда рублнинг мувозанатли курси 50 рубль. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Шарқий иқтисодий форум доирасида маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Унинг билдиришича, 63-64 рубллик курс бўйича ўрта ва узоқ муддатли прогноз кўрсаткичлари ўзгартиришига ҳеч қандай сабабларни кўрмаяпти. «Тўлов баланси бизда кучли, бюджет баланси - ЯИМнинг тахминан бир фоизи даражасида профицит, ташқи қарз - мўтадил», - деди Орешкин. Унинг фикрича, глобал инқироз қатор ривожланаётган давлатларни қамраб олганига қарамасдан, Россияда етарлича захира бор.

Иқтисодий ривожланиш вазирининг сўзларига кўра. рублнинг заифлашуви Россиядан капиталнинг қисқа муддатли чиқиб кетишига боғлиқдир. Орешкиннинг билдиришича, чиқиб кетиш билан боғлиқ ҳолат тўхтаса, тренд ҳам ўзгаради. «Агар кечаги кунга қаралса [11 сентябрь], рубль жиддий мустаҳкамлана бошлади, бу валютанинг глобал бозорларида барқарор ҳолатда экани билан бирга кечмоқда», - дея таъкидлаб ўтди вазир.

Ўз навбатида, Россия президенти ёрдамчиси Сергей Глазьев Шарқий иқтисодий форумда маълум қилишича, рублнинг пасайишига олиб келган асосий омил Марказий банк томонидан курс барқарорлигини таъминлаш бўйича «ўзининг конституциявий мажбуриятларини» бажармаганидадир. «Валюта захиралари пул базаси ҳажмидан кўра кўпроқ бўлган бир ҳолатда, улар курснинг шаклланишини рублни атайин тебратувчи, макроиқтисодий вазият беқарорлашувидан гигант даромадлар олувчи молиявий олиб-сотарларга бериб юборди», - дея таъкидлаб ўтди у.

Фото: Донат Сорокин / ТАСС. Сергей Глазьев
10 сентябрь, душанба куни Москва фонд биржасида евронинг курси 81 рублдан ошди, доллар курси 70 рублдан кўтарилди. Россия миллий валютаси 2016 йил март ойидаги рекордларини янгилади. Бироқ, кейинги кун рубль бироз мустаҳкамланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги 2018 йилда мамлакатдан чиқиб кетадиган маблағлар оқими бўйича прогнозни икки бараварга оширганди.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатдан 2018 йил охирига қадар аввалроқ айтилганидек 18 миллиард эмас, балки 41 миллиард доллар миқдоридаги маблағлар олиб чиқиб кетилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россияда рублнинг «қулаши» сабаблари айтилди