15:30 / 28.04.2018
6 477

Омадни «чақириш»нинг илмий асосланган 3 усули

Омадни «чақириш»нинг илмий асосланган 3 усули
Англиялик олимлар ўзларини омадли ва омадсиз деб ҳисобловчи кишилар ўртасидаги фарқни аниқлашга қарор қилишди.

Тадқиқотлар давомида омадли инсонлар омадсиз инсонлардан юқори даражада фарқланиши аниқланди. Омадлилар икки марта кўпроқ кулади ва бошқалар билан кўз орқали алоқани ушлаб туришга ҳаракат қилади. Омадсиз одамлар эса эмоционал беқарорликка, хавотирга ва салбий ҳиссиётларга мойил бўлади. Улар қандайдир бир муамо туфайли ҳаддан ташқари ташвишланиши натижасида имкониятларни қўлдан чиқаради.

Тадқиқот иштирокчиларига бир нечта машқлар берди. Бир ой ўтгач, уларнинг 80 фоизи бахтлироқ, ўз ҳаётларидан мамнунроқ ва асосийси, омадлироқ бўлганини таъкидлади.

Эътиборингизга ушбу машқларни ҳавола этамиз:

Кенгроқ фикрланг
Ўз мақсадингизга эришиш-эришмаслик борасида доим ташвишланиш туфайли сиз кўп имкониятларни қўлдан бой беришингиз мумкин. Барча янги нарсаларга очиқ бўлинг, шунда сизда бахт келтирувчи чиптани тортиб олиш имконияти кўпроқ бўлади.

Ҳаётга ижобий тарзда ёндашинг
Ҳамма нарсанинг фақат салбий жиҳатларини кўриш керак эмас. Бундай кайфият сиздан ҳаётий кучингизни олиб қўяди. Нимадандир шикоят қилиш ўрнига, бундан ҳам ёмонроғи юз бермагани учун шукур қилинг.

Ҳаётингизга янгилик киритинг
Кундалик ҳаёт чарчатиши мумкин. Агар сиз ҳар куни бир хил одамлар билан мулоқотда бўлсангиз, бир хил таомни есангиз, бир хил ишларни бажарсангиз, ўз ҳаётингизни хилма-хиллаштиришга ҳаракат қилинг. Қулайлик зонасидан чиқиш омадни думидан тутиш имкониятларини кўпайтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Омадни «чақириш»нинг илмий асосланган 3 усули